Ўзбекистон ва Хитой муносабатларининг янги даври
Шу кунларда Ўзбекистонда Хитой маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Бу икки мамлакат ўртасидаги кўп йиллик дўстона муносабатлар ривожида яна бир янги қадам бўлди.
Бугун тадбир доирасида Хитой Халқ Республикасининг хорижий меҳмонлари ва ижодий жамоаларидан иборат делегация Ўзбекистон давлат хореография академияси фаолияти билан танишди.

Унда академия талабалари миллий рақсларни ижро этиб, меҳмонларнинг олқишига сазовор бўлди. Шунингдек, хитойлик меҳмонлар бадиий дастур ҳам тайёрлади ва академия талабалари учун маҳорат дарсларини ўтказди.
Тадбир якунида рақс санъати йўналишида ижодий ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди.
Н.Усмонова, ЎзА