Ўзбекистонга туристлар оқимини ошириш йўлида қилинаётган ишлар мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тўлиқ намоён қилишга, иқтисодий ўсишни таъминлашга ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Туризм соҳасидаги бу ўзгаришлар ва янгиликлар нафақат сайёҳлар учун қулайлик яратади, балки Ўзбекистоннинг глобал миқёсда янада танилишини таъминлайди.

Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Грузиянинг муваққат ишлар вакили Давид Котариа билан икки давлат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Грузия томонига сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари, туристлар оқимини ошириш бўйича амалга оширилаётган ва келгусида режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот етказилди.

Учрашувда мамлакатимизга Грузиядан сайёҳлар оқимини кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади Туризм қўмитаси маълумотида.

Икки давлатда ўтказиладиган туризм тарғиботи тадбирларига ўзаро иштирокни кенгайтириш ҳамда соҳани такомиллаштириш, жумладан, туристлар, сармоядорлар ва ишбилармон доиралар учун жозибадор муҳит яратиш, бўйича давлатларда тўпланган тажрибани алмашиш масалаларида ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олинди.

М.Ҳожиакбарова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Грузия: туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди