Бугун Ўзбекистонда Европа иқтисодиёти кунларининг биринчи кунги тадбирлари бўлиб ўтди.

Европа – Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда маҳаллий ва хорижий экспертлар, бизнес вакиллари, мутахассислар иштирок этди.

Тантанали маросим аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иштирокчиларга йўллаган мурожаати Президент маслаҳатчиси Равшан Ғуломов томонидан ўқиб эшиттирилди. Унда  биринчи маротаба ўтказилаётган ушбу тадбир Европа билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва кооперация алоқаларини янада мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг потенциалини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен ўз видео мурожаатида Ўзбекистоннинг жаҳон савдоси ва инвестицияларидаги ўсиб бораётган ролини, мамлакатнинг стратегик, геополитик аҳамияти ва катта потенциалини қайд этди. У Европа Иттифоқининг ахборот технологиялари, табиий ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу янги корхоналарни очиш ва иш ўринларини яратиш, транспорт, логистика йўналишларини биргаликда ривожлантириш имконини беради.

Тадбир очилишида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар ва бошқалар томонлар ўртасидаги бу каби ўзаро манфаатли ва дўстона алоқалар янги имкониятлар яратиш, шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Айтиб ўтилганидек, мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларни ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, трансчегаравий транспорт йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, электротехника, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, фармацевтика ва кимё саноатлари соҳаларида янги бизнес-ғояларни ишлаб чиқиш бўйича қатор чора-тадбирлар кўриляпти. Ўз навбатида, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи 30 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга қўшма лойиҳаларни амалга ошираётгани ҳам бу ишлар кўламини янада кенгайтиради.

– Биз ҳамкорликни ривожлантириш бўйича самарали мулоқот учун платформа тақдим этишдан жуда мамнунмиз. Ўзбекистонда Европа иқтисодиёти кунлари очиқ муҳокама майдони шаклида ўтказилмоқда. Мазкур тадбир икки кун давомида иштирокчиларни 15 дан ортиқ панел сессия, дискуссия ва давра суҳбатларида ана шундай ҳамкорлик мақсадларида бирлаштиради. УЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳал этиш керак бўлган масалаларни қамраб олган. Энг муҳими, бу учрашув иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш учун энг қисқа йўлни топишга ёрдам беради, – деди Европа ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси бош котиби Ойбек Шайхов.

Тадбирда сўзга чиққан “SUEZ” компанияси бош директори Пол Бурдиллон ҳам ушбу нуфузли тадбирда иштирок этаётганидан беҳад мамнун эканини айтиб ўтди.

– Бугунги кунда сув ресурслари ва оқова сувларни бошқариш муҳим масалалардан. Бундай ишлар нафақат йирик шаҳарлар, балки минтақаларда ҳам амалга оширилмоқда. Айтиш жоизки, бу борада узоқ муддатли ечимларни ишлаб чиқиш зарур. Мазкур жараёнларда биз иштирок этаётганимиздан фахрланамиз. Менимча, бизнинг ташкилотимиз юртингизда жуда яхши фаолият олиб боряпти. Ўзбекистонда аҳоли ўсишини ва иқтисодий ўсишни кўриб турибмиз. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши каби муаммолар ҳам кузатиляпти. Сув ресурсларини бошқариш соҳасини алоҳида таъкидлаш лозим. Умуман, бу соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги каби соҳаларга бевосита боғлиқ. Ушбу масалалар Ўзбекистоннинг стратегик соҳаларини ҳам қамраб олади. Ҳукуматнинг келажак учун қўйган устувор вазифалари аниқ белгилаб берилганига ҳам гувоҳ бўлдик. Биз ўзбек ҳамкорларимиз билан сув ресурсларини бошқариш салоҳиятини ошириш бўйича ишлаяпмиз. Шу билан бирга, қўшма бошқарув лойиҳаларини ҳам татбиқ этяпмиз. Бу лойиҳалар Тошкент ва унинг атрофини қамраб олади. У бир йил олдин бошланган эди. Демак, бугунги тадбир ишларимизни давом эттиришда қўл келади, – деди П.Бурдиллон.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи янги иқтисодий тараққиёт учун ҳамкорликни мустаҳкамламоқда