Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси муносабати билан юртимизга келган Эрон Исломий кенгаши Мажлиси Раисининг биринчи ўринбосари Ҳамидриза Ҳожибобоий бошчилигидаги делегация Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни изчил ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми кейинги олти йилда 1,7 бараварга ўсиб, 2024 йилда 497 миллион долларга етгани, Ўзбекистонда эронлик инвесторлар иштирокида 261 корхона фаолият юритаётгани қайд этилди.

Парламентлар ўртасида тизимли мулоқот ўрнатиш ва қонунчилик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш, имтиёзли савдо битими доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Эрон: парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди