Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокара чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини ўтказиш, бўлажак Ўзбекистон – ЕИ ҳамкорлик қўмитаси йиғилиши кун тартиби ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Жорий йил биринчи чоракда ўзаро маҳсулот айирбошлаш 30 фоиз ўсгани, жумладан, “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақоми туфайли маҳсулотларимизни Европа бозорига экспорт қилиш ҳажми 56 фоиз ошгани кузатилди.

Музокара якунида томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма ташаббус, дастурларни амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида товар айланмаси 30 фоиз ўсган