Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлди.

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 24 апрель куни бўлиб ўтди. “Буюк ипак йўли” мажмуаси Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Учрашув аввалида Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Пойтахтларда савдо уйлари очилиб, юк ташиш ҳажми ошмоқда. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда. Биргаликда “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда.

Фаол ҳудудлараро мулоқотлар йўлга қўйилган, маданий-гуманитар алмашинув бўйича катта дастурлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ҳамда Ўзбекистонда Туркманистон маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий шерикликка доир масалалар, шу жумладан, “Марказий Осиё плюс” форматидаги бўлажак саммитлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашдилар.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” доирасида жорий йил декабрь ойида Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган форум ва бошқа халқаро тадбирлар муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисига унинг қаламига мансуб “Тафаккур гавҳари” китобининг ўзбек тилидаги нусхасини топширди.

Икки томонлама музокаралар якунида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари мукофотни топширар экан, Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қардош мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги улкан хизматларини эътироф этди.

– Қардош Туркманистоннинг барча улкан ютуқлари, кенг кўламли янгиланишлари ва халқаро майдондаги нуфузи юксалиши Сизнинг номингиз билан чамбарчас боғлиқ, – деди Ўзбекистон Президенти.

Туркманистонда иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланмоқда, аҳоли фаровонлиги изчил юксалмоқда. 

Президентимиз Туркман халқининг миллий етакчиси томонидан илгари сурилаётган глобал хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлидаги халқаро ташаббусларни алоҳида қайд этди. Гурбангули Бердимуҳамедовнинг шахсий саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон – Туркманистон муносабатлари бугунги кунда юксак даражага чиққани, ҳақиқатдан намунавий тус олгани таъкидланди.

– Шахсан Сизнинг кўмагингиз билан 2017 йилда давлатларимиз стратегик шериклигининг мустаҳкам асоси яратилди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатларимиз парламентлари, ҳукуматлари, ҳудудлари, ишбилармонлари, жамоатчилиги, зиёлилари ва ёшлари ўртасида фаол мулоқотлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди. 

Маданий-гуманитар ҳамкорлик юксак эътирофга лойиқ. Масалан, ўтган йили Ашхобод ва Тошкентда Махтумқули асарларининг ўзбек тилидаги тўплами тақдимот қилинди, шунингдек, Ашхобод халқаро кинофестивалида ўзбек-туркман бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кўрсатилган юксак ҳурмат ва эҳтиром учун Президент Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқига миннатдорлик изҳор этди. Азалдан қардош бўлиб, яқин қўшничилик анъаналари асосида яшаб келаётган ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкамланиши, бу эзгу ишга ҳисса қўшиш у учун шараф эканлигини таъкидлади. 

Маросимда сўзга чиққанлар Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг олий мукофоти топширилиши кўп миллатли халқимизнинг атоқли давлат арбоби, бугунги Туркманистоннинг миллий етакчиси ва меъмори сифатида унга нисбатан самимий ҳурмат-эҳтироми ифодаси бўлганини таъкидладилар.

Расмий тадбирлар якунлангач, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Конгресс марказининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда эман дарахтини экдилар.

Маросим икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасидаги қатъий интилишнинг рамзи бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан бирга Самарқанддаги халқаро туризм марказида ташкил этилган “Замонлар садоси” кўргазмасига ташриф буюрдилар.

Меҳмонларга кўргазманинг асосий қисми – тунги саҳро манзараси намойиш этилди. Юлдузли осмонда буржлар, Мирзо Улуғбек харитаси ва меридианлар намоён бўлади. Томошабин худди Буюк Ипак йўли бўйлаб ҳаракатланаётган карвон каби қум тепаликлар орасидан ўтади. Йўл бўйлаб инсоният цивилизациясининг ривожланиш тарихи ёритиб борилади.

Йўлда туркман ўтови учрайди. Туркман бахшисининг қўшиғи янграйди. 

Ўзбек ва туркман аёллари, бири сўзана тикса, иккинчиси туркман гиламини тўқийди. 

Усталар ва бунёдкорлар шаҳрида рассомлар, ҳунармандларнинг нозик дид ва юксак маҳорат билан яратилган ижодий асарлари намоён бўлади. 

Ўзбек ва туркман санъаткорлари ижросида дутор ва танбур чалинди, буюк шоирлар Алишер Навоий ва Махтумқули ғазаллари ўқилди.

Инновацион тақдимотда махсус жилолар ва театрлаштирилган саҳналар кенг қўлланилгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Айтиш мумкинки, мазкур кўргазма – биродарлик тарихи, ўтмишдан дарс олиб, келажакни ҳамкорликда қуриш сари чақириқ. Халқларни яқинлаштириш учун кўпроқ кўприклар керак бўлган бир пайтда, ана шундай экспозиция орқали қўшни мамлакатга “бизни фақат тарих эмас, балки умумий келажак бирлаштиради” дея олиш – юқори дипломатия намунасидир.

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юртимизга амалга оширган ташрифи якунланди. Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Ҳеч шубҳасиз, Туркман халқи миллий етакчисининг мамлакатимизга ташрифи ва давлатимиз раҳбари билан ўтказган самарали музокаралари Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришга ҳамда азалий қардош ўзбек ва туркман халқларининг дўстона алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан тарихий аҳамият касб этади. 

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ, 

Икром АВВАЛБОЕВ, 

Ғолиб ҲАСАНОВ,

ЎзА махсус мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркманистон: бой тарихий муштаракликдан ёрқин умумий келажак сари