Мамлакатимизда туризм инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва миллий туризм маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида соҳани ривожлантириш, хусусан янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган изчил чора-тадбирлар йўлга қўйилнан.

Ўзбекистон туризми нафақат фаол дам олиш, балки билим олиш мақсадида уюштириладиган саёҳат турларини ҳам таклиф этади. Бу жараёнда диёримизнинг бой археологик ва диний тарихи шу билим объекти ҳисобланади.

Айни пайт улкан сайёҳлик ва рекреацион салоҳиятга эга республикаамизда 7 400 дан зиёд маданий мерос манзили бор.

86 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этилгани мамлакатимизга киришни сезиларли даражада  осонлаштирган. Фуқаролари учун кириш визаси олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинган мамлакатлар сони кейинги йилларда 12 тадан 50 тага етказилди.

Статистика агентлиги ҳисоботига кўра, 2024 йилнинг етти ойи давомида ўлкамизга 4,2 миллионга яқин сайёҳ келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,3 фоиз кўплиги мамлакатимиз туризм жозибадорлиги ортиб бораётганидан далолат.

Сайёҳлар сони бўйича Марказий Осиё етакчи – Қирғизистон ва Тожикистон (1,2 миллион киши), Қозоғистон (845 800). Кейинги ўринларда Россия (442 100), Туркманистон (83 700), Туркия (62 000), Хитой (35 500), Ҳиндистон (33 300), Жанубий Корея (23 900) ва Италия (19 500).

Сўнгги йилларда республикада “Hilton Tashkent City”, “Hyatt Regency Tashkent”, “Silk Road Samarkand”, “Afsonalar vodiysi”, “Horezm-Plaza” каби йирик сайёҳлик мажмуалари барпо этилди. 2026 йилга келиб хорижий сайёҳлар сонини 9 миллионга етказиш режалаштирилган.

Туризм иқтисодий тармоқ сифатида кўплаб муаммолар, жумладан гендер ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш воситасига айланмоқда. Меҳмонхона, ётоқхона ва меҳмон уйлари қурилиб, фойдаланишга топшириляпти. Ҳар бир ҳудудда хотин-қизлар ҳунармандлиги маркази ёки кластерлар ташкил этилмоқда. Хотин-қизлар тадбиркорлиги марказлари фаолияти такомиллаштирилмоқда, аёлларни туризм бизнесига ўқитиш ва соҳага жалб қилиш изчил йўлга қўйилган, уларга турли имтиёзлар берилмоқда. Шунингдек зардўз ва тикувчи, ипак тўқувчи аёллар маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотишга кўмаклашиляпти.

Мамлакатда 5 мингдан ортиқ меҳмонхона, ётоқ ва бошқа турдаги сайёҳларни жойлаштириш масканлари мавжуд. Туризм соҳаси ва меҳмонхона бизнесини бошқаришда аёл-тадбиркорлар улуши тобора ортмоқда.

Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази (CIPE) томонидан WAGE лойиҳасини амалга ошириш жараёнида хотин-қизлар тадбиркорлиги масаласи алоҳида муҳокама қилинди. Ҳозир CIPE Марказий Осиё мамлакатларида бизнес муҳитни яхшилаш бўйича “IBECA” дастурини амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасида устувор йўналишлардан бири сифатида туризм белгиланган.

Британия менежмент университети ва Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази ўртасида тузилган меморандум асосида соҳани такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқадиган ишчи гуруҳ таркибига 6 тадбиркорлик уюшмаси, 2 университет, 2 илмий-тадқиқот институти, 2 халқаро ташкилот ва қатор туризм корхоналари киритилган. Тузилма туризмни ривожлантириш билан боғлиқ асосий муаммоларни аниқлайди, соҳада бизнес муҳитини яхшилаш учун зарур тавсиялар ишлаб чиқади. Шу тавсиялар асосида Марказий Осиёда туризмни ривожлантиришнинг асосий минтақавий йўналишлари белгилаб олинади. 2023-2024 йиллар мобайнида Душанбе, Самарқанд, Тошкент шаҳарларида бизнес ва давлат идоралари вакиллари иштирокида бир неча бор минтақавий тавсиялар муҳокама қилинди.

Хусусан, 2023 йил 17 ноябрь куни Душанбе шаҳрида экспертлар ва халқаро ташкилотлар иштирокида туризм соҳасидаги минтақавий иқтисодий интеграция масаласи муҳокама қилинди. Ушбу муҳокама якунлари бўйича туризм соҳасида ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида қўшма қарор қабул қилинди.

2024 йил 9-10 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Минтақавий туризм форуми доирасида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг IBECA ишчи гуруҳлари томонидан бир неча тадбир муваффақиятли ўтказилди.

200 дан кўп иштирокчи, жумладан давлат хизматчилари, хусусий сектор, бизнес уюшмалар, академия вакиллари ва экспертлар иштирок этган тадбир якунида ҳукумат вакиллари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, хўжалик бирлашмалари ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасида юртимизда туризм соҳасини такомиллаштириш мақсадида самарали мулоқот ўтказилди. Натижада тегишли малака, тайёргарлик ва тажрибага эга кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ, шунингдек Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига оид қатор тавсиялар билдирилди.

Марказий Осиё мамлакатларида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш дастури (IBECA) ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш доирасида ташкил этилган тадбирда инфратузилмани такомиллаштириш, хизмат сифатини ошириш ва миллий туризм маҳсулотларини оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди. Давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Туризм соҳасининг 56 нафар вакили иштирок этган конференциянинг асосий мақсади кичик ва ўрта корхоналар бизнес юритишда дуч келадиган асосий тўсиқларни аниқлаш ва айни йўналишда зарур тавсиялар беришдан иборат эди.

Иштирокчилар чиқишида иш берувчининг бефарқлиги туфайли ўқув муассасасида дуал таълим тизими суст жорий этилаётгани, амалий машғулот ўтиш муаммоси долзарблиги ва бу жараён кўпинча тўлиқ бажарилмаётгани таъкидланди. Меҳмонхона ва туроператорлик фаолияти соҳасида тегишли малака, тайёргарлик ва тажрибага эга ходимлар етишмаслиги, туризм ва меҳмонхона хўжалигига доир ўқув дастурлари мукаммал эмаслиги қайд этилди, агро, гастрономия каби муқобил туризм турлари билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Республикамизда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳлар ва меҳмонларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш ҳамда жаҳон бозорида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш билан боғлиқ жиҳатлар ҳам муҳокама қилинди.

Ҳамкорлар эътиборига тадбиркорлик, жумладан туризм соҳасида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, сектордаги энг муҳим вазифаларни ҳал этиш учун давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини янада ривожлантиришга бағишланган тақдимот ҳавола этилди.

Марказий Осиё мамлакатларининг туризм соҳасидаги минтақавий иқтисодий интеграцияси масаласига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги маъқулланди.

Конференция натижасига кўра, ишчи гуруҳ томонидан берилган тавсиялар такомиллаштирилиб, тўлдирилди ва Туризм қўмитасига тақдим этилди. Иштирокчилар кўтарилган мавзулар ҳар бир инсон учун долзарб аҳамият касб этиши, мазкур анжуман олдинда турган умумий муаммоларни бартараф қилиш, тегишли вазифаларни ҳал этишда муҳим қадам бўлганини бир овоздан эътироф этишди.

Мақола Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази (CIPE) томонидан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда бизнес муҳитини яхшилаш (IBECA)” минтақавий дастури доирасида тайёрланди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган ушбу дастур бизнес муҳитини яхшилаш, хусусий секторнинг молиялаштириш имкониятини кенгайтириш, қўшимча хорижий сармоя жалб қилиш мақсадида минтақавий эксперт тармоқлари ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадини кўзлайди.

Мамлакатимизда электрон тижорат, агробизнес, “яшил” иқтисодиёт, туризм, транспорт ва логистика IBECA доирасидаги устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон туризми: янги уфқ ва имкониятлар