Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди
Хитойнинг Далян шаҳридаги “Dalian Sports Center“ стадионида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Вьетнамга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Мазкур баҳснинг 26-дақиқасида терма жамоамиз аъзоси Остон Ўрунов ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Ҳусниддин Алиқулов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди футболчиларимиз 16 октябрь куни Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА