Бугунги кунда янги Ўзбекистоннинг барча жабҳаларида Президент Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан кенг миқёсли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқаро вазият тобора ўзгариб бораётган, пандемия туфайли жаҳон сиёсатидаги зиддиятлар таранглашиб, чуқурлашиб бораётган янги шароитида давлат ва жамиятнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бир вақтда давлат равнақи учун курашиш катта куч ва салоҳиятни талаб этади.

Ҳозирги замон глобал ривожланиш нуқтаи назаридан мамлакатимиз замонавий халқаро муносабатлар ва сиёсатининг фаол иштирокчисига айланиб, “тез ўсиб бораётган минтақавий масъулиятли давлат” бўлди.

Янги Ўзбекистоннинг янги босқичидаги муҳим жиҳатлардан яна бири бу оқилона ички ва ташқи сиёсатнинг уйғунлигидир. Бугунги кунда бирон-бир давлат, миллат ўзи алоҳида, якка ҳолда ривожлана олмайди. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё давлатлари энг устувор йўналиш деб эълон қилиниши муҳим геосиёсий жараён бўлди.

Концептуал жиҳатдан Марказий Осиё қудратли цивилизацион мерос, улкан ресурс салоҳияти, ажойиб транспорт-коммуникация имкониятларига эга минтақа. У ўзининг бетакрор геосиёсий аҳамиятини сақлаб келмоқда. Бу ерда рўй бераётган жараёнлар бутун қитъа хавфсизлиги ҳолатига катта таъсир кўрсатади. Шу боис минтақанинг маданий-тарихий меросини “бўлакларга ажратиш”нинг иложи йўқ. Умумий тарих ва дин, ягона сув артериялари ва транспорт йўлаклари – бу Марказий Осиё халқларининг умумий мулкидир. Айнан шунинг учун минтақада конфликт салоҳиятни пасайтириш, ишончни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш асосий мақсад қилиб белгиланди.

Марказий Осиё мамлакатлари учун ўзаро манфаатли бўлган хавфсизлик, иқтисодиёт, инвестиция, маданият, гуманитар ва экология масалалари бўйича ўзаро манфаатли қарорлар қабул қилинди.

Масалан, фақатгина 2017 йилда Ўзбекистон Президенти 16 та олий даражадаги учрашувни, 18 та телефон суҳбатини ўтказди, давлатимиз раҳбарининг учта давлат ва иккита ишчи ташрифи бўлиб ўтди. 2018 йилда минтақа давлатлари ўртасида олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга бўлган биринчи давлат ташрифи натижаларига кўра, стратегик аҳамиятга эга бўлган дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги баёноти ва ўзбек-тожик давлат чегарасининг алоҳида ҳудудлари тўғрисидаги шартномаси имзоланди. Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида томонлар Европа мамлакатлари, Яқин Шарқ ва Осиёга юк ташиш ҳажмини ошириш учун иккала давлатнинг транзит салоҳиятини тўлиқ ишга туширишга тайёр эканликларини тасдиқлади.

2021 йилда ҳам фаол минтақавий ташқи сиёсат олиб борилмоқда. Жумладан, 2021 йилнинг 16-18 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Комилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга амалий ташриф билан борди. Шунингдек, Қирғизистон Республикаси Президенти С.Жапаровнинг биринчи давлат ташрифи амалга оширилди.

Минтақавий ташқи сиёсатнинг янги асосий жиҳатларидан бири Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг консультатив учрашувлари йўлга қўйилиши, шубҳасиз, асосий ташқи сиёсий воқеадир. Биринчи шундай учрашув 2018 йил 15 мартда Астана шаҳрида бўлиб ўтди ва у минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2019 йил 29 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи консультатив учрашуви минтақавий дипломатияда ҳақиқий бурилиш бўлди. Саммит натижалари ва воқеаларнинг кейинги ривожи диалогнинг янги форматга ўтганлигини кўрсатди. Учрашув давомида томонлар янги халқаро ташкилот тузиш фикридан йироқ эканликлари, шунингдек, ҳаракатларини бошқа мамлакатлар манфаатига қарши йўналтиришни истамасликларини таъкидлади. Президент Ш.Мирзиёев чегараларда тўсиқларни, ўтказиш пунктларидаги расмиятчиликларни олиб ташлашни назарда тутувчи, инсонлар ва юкларнинг эркин ҳаракатланишига халал бермайдиган “тўсиқсиз” Марказий Осиёни яратиш таклифини берди.

Марказий Осиёга нисбатан янги ташқи сиёсатда Ўзбекистон минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларини қўшни Афғонистонда тинчликка эришиш ва унинг тикланиши билан бевосита боғлиқ эканига алоҳида эътибор қаратади. Мамлакатимиз раҳбари 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Афғонистоннинг иқтисодий тикланиши, унинг транспорт ва энергетик инфратузилмасини ривожлантириш, миллий кадрларни тайёрлаш ишларига ўз ҳиссасини қўшиб келаётганлиги ва бундан буён ҳам шундай бўлишини таъкидлади.

Республиканинг ташқи сиёсатида Афғонистоннинг аҳамияти 2017 йил ноябр ойида Самарқандда БМТ раҳбарлиги остида ўтган халқаро анжуманда қайд этиб ўтилди. Шу йилнинг декабрь ойида Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга сўнгги 16 йил ичидаги биринчи ташрифи бўлиб ўтди. Учрашувда мамлакатлар ўртасида 20 та икки томонлама келишув имзоланди. Музокаралар давомида минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича биргаликдаги комиссия тузиш қарори қабул қилинди. Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Ўзбекистон савдо соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан ташқари транспорт-коммуникация йўналиши бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишни ҳам кўриб чиқмоқда. Янги йўлларнинг қурилиши афғон маҳсулотларини Афғонистоннинг шимолий провинцияларидан Хитойга етказиб беришда қўл келади. Шу билан бирга, Сурхон – Пули-Хумри янги электр узатиш линиясининг қурилиши ҳам режалаштирилмоқда. Бу Афғонистонни Марказий Осиёнинг ягона энергетик доирасига улаш имконини беради. 2018 йил июлида эса Мозори-Шарифда Ўзбекистон – Афғонистон савдо уйи очилди. Афғонистон бўйича Тошкент анжуманининг ўтказилиши афғон инқирозининг ҳал этилишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Президент Ш.Мирзиёев Тошкентда хавфсизлик соҳасида тинч жараён, ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро ҳаракат масалаларига бағишланган халқаро анжуманини (2018 йил 26-27 март) ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Афғонистон бўйича бундай олий даражадаги тадбирни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Президентининг минтақа давлатлари билан яқин қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, минтақада ва Афғонистонда тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича синалган ва конструктив ташқи сиёсат курсининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Афғонистонда тинчликни сақлаш бўйича Тошкент анжумани иккита асосий концепцияга таянади. Биринчидан, хавфсизликнинг бўлинмаслик тамойили, яъни хавфсизликка таҳдидни “ўзимизники ва бировники”га бўлишдан воз кечиш. Иккинчидан, минтақавий барқарорлик охир-оқибат Афғонистонни бошқа қўшни давлатлар билан савдо, иқтисодий ва инфратузилма алоқаларининг кенгайиши тизимига муваффақиятли интеграциялашга қаратилган.

Бу йўналишдаги муҳим ўзгаришлардан бири сифатида Ўзбекистон ўзининг таълим муассасаларида афғонистонлик мутахассисларни ўқита бошлаганини кўрсатиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили лавозими таъсис қилинди. Халқ дипломатияси, маданий-гуманитар алоқалар, Ўзбекистоннинг ва хорижий давлатларнинг оддий фуқаролари ўртасидаги мулоқотлар жадал ривожланмоқда.

Президент Ш.Мирзиёев томонидан БМТнинг 75-сессиясида илгари сурилган мамлакат иқтисодиётини тиклаш мақсадида Афғонистон бўйича махсус қўмита ташкил қилиниши ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Пандемия даврида Ўзбекистон мунтазам равишда Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатди. Шунингдек 2021 йил январда афғонистонлик бир гуруҳ шифокорлар Ўзбекистонда ўтказилган коронавирус инфекциясини даволаш бўйича замонавий ва самарали усуллар бўйича тренингда иштирок этди. 2020 йил 7-8 июлда Дохада Афғонистоннинг жамоат-сиёсий доиралари ва “Толибон” ҳаракати вакиллари орасидаги биринчи афғон музокаралари бўлиб ўтиши бу йўналишдаги катта ютуқ эди, Ўзбекистон Республикаси ИИВ баёнотида қайд этилганидек, тинчликни бундай инклюзив музокаралар билан йўлга қўйиш афғон муаммосини ҳал этишнинг ягона тўғри усули ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг ушбу янги минтақавий сиёсати ички сиёсатнинг давоми сифатида бир томондан минтақа мамлакатлари ўртасидаги, иккинчи томондан, дунёнинг етакчи мамлакатлари билан ижобий муносабатларининг янги даражаси билан тавсифланувчи янги минтақавий воқеликнинг шаклланишига олиб келди. Ўзбекистоннинг Афғонистонни минтақавий иқтисодий лойиҳаларга жалб қилиш бўйича ташаббуслари ва ҳаракатлари нафақат афғон муаммосини ҳал қилиш, балки Афғонистонни барқарор ривожлантириш бўйича реал долзарб механизмларидан бирига айланди.

Шундай қилиб, янги ташқи сиёсат минтақавий дипломатия сифатида Ўзбекистоннинг янги қиёфасига айланди. Воқеаларнинг бугунги натижалари ва ривожи шуни кўрсатадики, ушбу жараёнлар ўзгармас ва ортга қайтмайдиган характерга эга бўлиб, улар нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Марказий Осиё минтақаси, жумладан, Афғонистоннинг ҳам келажагини белгилаб беради.

Барча йўналишларда икки томонлама ва кўп тарафлама муносабатларнинг кескин фаоллашуви, жумладан, давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувларининг ўтказилиши, товар айирбошлаш ва инвестицион ҳамкорликнинг тобора ўсиб бориши, транспорт соҳасида ўзаро ҳамкорлик, Ўзбекистон ва минтақа давлатлари ўртасида янги транспорт йўналишларининг очилиши асосий тенденцияга айланди. Маданий ва инсонпарварлик алоқалари ўсиб бормоқда. Чегараларга оид баҳсларнинг конструктив ечими илгари сурилиши умуман кутилмаган, бироқ муваффақиятли амалий қадам бўлди. Сув ва экологик муаммоларнинг ҳал этилишида ҳам ижобий ўсиш қайд этилди. Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг Марказий Осиёга нисбатан ташқи сиёсати толерантлиги ва истиқболлари ҳақида гувоҳлик беради ва у нафақат минтақавий, балки дунё миқёсида кенг аҳамият касб этмоқда.

Хулоса шуки, сўнгги йилларда Марказий Осиёда минтақавий ривожланишнинг принципиал янги тенденциялари пайдо бўлди ва бу ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишига туртки бермоқда. Энг муҳими, сиёсий ишонч даражаси сезиларли ўсди ва мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий соҳадаги алоқалар тобора фаоллашиб боришига замин ҳозирланди.

Сайфиддин Жўраев,
ТДШУ профессори, сиёсий фанлар доктори
ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг Марказий Осиё минтақасидаги янги даври