Муносабат

Йигирма биринчи аср минтақавий интеграция жараёнлари ва умумий манфаатлар асосида шаклланаётган халқаро ташкилотлар давридир. Шу нуқтаи назардан қаралганда, Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) туркий тилли давлатлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим платформа сифатида майдонга чиқмоқда. Бу ташкилот нафақат маданий ва тарихий умумийликни, балки сиёсий, иқтисодий, таълим, фан-техника соҳаларидаги ҳамкорликни ҳам кучайтиришга хизмат қилади.

Гулнорахон АБДУВОҲИДОВА,Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлашва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.

Қолаверса, жойлашуви, тарихан ўзаро яқинлиги ва ресурсларига кўра, тараққиётнинг янги босқичида ўта муҳим ҳамкорлик майдони сифатида Туркий давлатлар ташкилоти нуфузи кун сайин ортиб бормоқда. Бир вақтнинг ўзида ташкилотга аъзо давлатларда истиқомат қилувчи 175 миллондан ортиқ фуқароларнинг ҳам маданий жиҳатдан яқинлашувида муҳим кўприк вазифасини ўтамоқда.

Хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари Ўзбекистон ташқи савдосида 14,5 фоизи улушга эга. Охирги саккиз йилда товар айланмаси қарийб уч баравар – 3,34 миллиард доллардан 9,5 миллиард долларгача ўсди. Экспорт 3,5 миллиард долларгача ошди. Шу боис, ташкилотга аъзо давлатлар ичида Ўзбекистоннинг иштироки алоҳида аҳамиятга эга.

Жумладан, Туркий давлатлар ташкилотининг амалдаги номи айнан Ўзбекистон Президенти таклифи билан 2021 йил 12 ноябрда Туркияда бўлиб ўтган саммитда ўзгартирилган. Бундан аввал эса тузилма Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши номи билан фаолият кўрсатган. 2019 йилда Туркий давлатлар ташкилотига қўшилган Ўзбекистон учун ушбу тузилмада иштирок этиш нафақат иқтисодий ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки туркий дунёнинг умумий маданий ўзига хослигини сақлаш ва ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

2022-2023 йилларда Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотига раислик қилди. Ўзбекистон раислиги даврида 100 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди, амалий ҳамкорлик учун қатор янги платформалар яратилди. Очиқлик, инклюзивликка асосланган ҳамда турли минтақалар ва цивилизацияларни ўз ичига олувчи ҳамкорликнинг хилма-хил ва мослашувчан шаклларига интилди.

2022 йилдаги Самарқанд саммити якунлари бўйича “2022-2026 йилларга мўлжалланган Туркий давлатлар ташкилоти стратегияси” қабул қилинди. Ушбу ҳужжат туркий мамлакатларнинг 2021 йилда қабул қилинган “Туркий дунё нигоҳи – 2040” концептуал ҳужжатини амалга ошириш бўйича биринчи “йўл харитаси” ҳисобланади.

Ўзбекистон ташкилотнинг иқтисодий кун тартибини фаол шакллантириб, савдо, инвестиция, транспорт, рақамлаштириш ва барқарор ривожланиш соҳаларида муҳим ташаббусларни илгари суриб келмоқда. Буни ташкилотнинг Озарбайжоннинг Габала шаҳрида “Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида ўтказилган навбатдаги саммитида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган қуйдаги ташаббуслар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Жумладан, Президентимиз ўз нутқида минтақавий ва глобал хавфсизлик масалалари бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш мақсадида Самарқандда ТДТ ташқи ишлар вазирлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи қўшма учрашувини ўтказиш, Туркий давлатларнинг иқтисодий шериклик бўйича Доимий кенгашини тузиш ва унинг Лойиҳа офисини Тошкентда жойлаштириш ҳамда органик қишлоқ хўжалиги бўйича Экспертлар гуруҳини ташкил этиш ва туркий органик маҳсулотларнинг ягона брендини жаҳон бозорига олиб чиқиш каби таклифларни билдирди.

Шунингдек, Стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартномани тез фурсатда қабул қилишни қўллаб-қувватлади ва Туркий давлатлар ташкилотини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқди. Шу билан бирга, янги иқтисодий имкониятлар маконини шакллантириб, Туркий давлатларнинг Саноат альянси, “Туркий яшил йўлаклар” тизими ва “Яшил трансформация” консорциумини ташкил этиш ҳамда сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Туркий дунё халқаро кўргазмасини Ўзбекистонда ўтказиш ғояларини илгари сурди.

Умуман олганда, Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган 10 дан ортиқ ташаббуслар ташкилотни кўп қиррали ва стратегик иттифоққа айлантиришга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир. Ушбу ташаббуслар нафақат ТДТнинг ички бирдамлигини мустаҳкамлайди, балки уни халқаро сиёсат ва иқтисодиётда ўз ўрнига эга, рақобатбардош ва модерн платформага айлантириш салоҳиятини оширади.

Қолаверса, ўрта коридорни ривожлантириш ва уни Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли ҳамда Трансафғон йўлаги лойиҳалари билан боғлаш, божхона тартиботини рақамлаштириш ва тарифларни оптималлаштириш, Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш, экстремистик ва радикал мафкурага қарши курашиш бўйича ҳаракатлар режаси ва ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ТДТни иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан яхлит тизимга айлантириш, туркий дунёни халқаро майдонда таъсирчан ва барқарор куч сифатида шакллантиришда муҳим қадам ҳисобланади.

Гулнорахон АБДУВОҲИДОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

 Меҳнат, соғлиқни сақлаш

ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ташаббуслари туркий дунёдаги сиёсий ва иқтисодий янгиланиш даврини бошлаб беради