Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги нутқида ўтган даврда Ўзбекистон ташаббуслари асосида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 11 та резолюция қабул қилингани, палатанинг халқаро ишларга масъул қўмитаси энди бу борада янгича фаолият олиб бориши лозимлигини таъкидлаган эди.

Белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида 11 та резолюциянинг аҳамиятини ёритиш бўйича 2025 йилга мўлжалланган медиа-режа ишлаб чиқилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган “Ташқи сиёсат соҳасида эришилган натижалар ҳамда Ўзбекистон ташаббуслари асосида БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган 11 та резолюциянинг аҳамиятини ёритиш” мавзусидаги давра суҳбатида мазкур резолюцияларни тарғиб қилиш, Ўзбекистон илгари сурган ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жаҳонда ва Марказий Осиё миқёсида тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, маърифат ва диний бағрикенгликни таъминлаш, экологик муаммоларни самарали бартараф этиш, Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш, туризм ва цивилизациялар мулоқотини янада ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган глобал кун тартиби учун муҳим резолюциялар қабул қилинди.

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти билан биргаликда резолюциялар мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшларни қизиқтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши қайд этилди.

Резолюция БМТ Бош Ассамблеясининг асосий ҳужжатларидан бўлиб, унинг аҳамияти ва моҳиятини ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш, аҳолига етказиш лозим. Мунозаралар давомида депутатлар Ўзбекистон БМТнинг фаол аъзоси сифатида миллий сиёсатга қабул қилинган резолюцияларни самарали амалга ошириш учун бир қатор институционал механизмларнинг ишлаб чиқилиши, ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар давомида уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти атрофлича тушунтирилиши зарурлигини қайд этдилар.

М.Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ташаббуслари асосида БМТда қабул қилинган 11 та резолюция кенг тарғиб қилинади