Ўзбекистон – Таиланд: Дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги
Ўзбекистон Республикаси ва Таиланд Қироллиги ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан мамлакатимиз ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Таиланд Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Дон Прамудвинайга табрик йўллади. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати маълум қилди.
Мактубда кейинги йилларда Ўзбекистон ва Таиланд турли соҳалар бўйича икки томонлама ва халқаро тузилмалар доирасида самарали алоқа ўрнатгани қайд этилган. Халқларимиз фаровонлиги йўлида давлатлараро муносабатни янада мустаҳкамлаш учун фаол ҳамкорлик қилишга хайрихоҳлик билдирилган.
ЎзА