Бугун, 24 сентябрь куни Сув хўжалиги вазирлигида Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси»нинг 3-босқичи доирасида Ўзбекистон сув хўжалигининг 2030 йилгача бўлган Гендер концепциясини ишлаб чиқишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда соҳа мутахассислари, алоқадор вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилалари, гендер масалалари бўйича экспертлар, шунингдек, сув хўжалигининг Гендер концепциясини ишлаб чиқиш бўйича масъул идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон–2030» стратегияси доирасида гендер тенглигини таъминлаш мамлакатимиз тараққиётининг асосий устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.  

Ушбу ҳужжатда республикамизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш билан боғлиқ қатор вазифалар белгилаб берилган. Бу борадаги вазифаларга эришиш аграр соҳа, хусусан, сув хўжалиги тизимида ҳам муҳим аҳамиятга эга.  Шу мақсадда Ўзбекистон сув хўжалигининг 2030 йилгача бўлган гендер концепциясини ишлаб чиқишга киришилди.  

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2021 йилда ўтказилган сув хўжалигини гендер баҳолаш натижаларига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, ҳужжатда соҳада гендер тенгликка эришиш, эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш, хотин-қизларнинг ролини ошириш, уларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.  

Давра суҳбатида халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон сув хўжалигида гендер тенглигининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш, сув ресурсларини интеграллашган бошқариш тамойилларига асосланган сув хўжалигининг гендер концепциясини ишлаб чиқишнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Муҳокамаларда 2030 йилгача сув хўжалигининг Гендер концепциясини ишлаб чиқиш бўйича асосий ёндашувлар, манфаатдор томонлар билан биргаликда аниқ қадамлар ва келгусидаги ҳаракатлар белгилаб олинди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон сув хўжалигининг 2030 йилгача бўлган Гендер концепцияси ишлаб чиқилади