Жорий йилнинг 20 январь куни “Президент Ш. Мирзиёевнинг парламентга мурожаати: Ўзбекистонни янада ривожлантириш дастури” мавзусида халқаро онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар ва минтақалараро институти ҳамда Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Онлайн-форумда дунёнинг 20 та мамлакатлари, жумладан, Марказий ва Жанубий Осиё, МДҲ, ЕИ, Хитой, Туркия ва Малайзиядаги етакчи марказларнинг 30 нафадан ортиқ экспертлари иштирок этди.

Мамлакатимиздан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар ва минтақалараро институти, Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонучилик муамолари ва парламент тадқиқотлари институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Мулоқот давомида юртимизинг таҳлилий ва илмий-тадқиқот марказлари вакиллари республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари, шунингдек Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида белгиланган мамлакатимизни янада ривожлнтиришнинг устувор йўналишларига оид маърузалари билан сўзга чиқди.

Давлатимиз раҳбарининг жамият ва давлат қурилиши, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий сиёсат, очиқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсат юритиш соҳаларига оид ташаббус ва таклифларининг мазмун-моҳияти очиб берилди.

Шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва «Юксалиш» ҳаракатининг Ўзбекистонни стратегик ривожлантириш курсини амалга оширишнинг натижалари, давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида келтирилган асосий қоидаларнинг мазмун-моҳиятини акс эттирадиган тақдимот материаллари ҳам форум иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар ва минтақалараро институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов халқаро давра суҳбатини очиб берар экан, давлат ҳокимияти олий орган фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, унинг халқ олдида ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим механизми сифатида Мурожаатноманинг сиёсий ва ҳуқуқий моҳиятига эътибор қаратди.

Давлатимиз раҳбарининг мурожаат қилиш амалиёти халқ билан тўғридан-тўғри ва ишончли мулоқот ўрнатиш, мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг долзарб вазифаларини ҳал этишда жамият ва давлатни бирлаштириш ва сафарбар қилиш, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий онгги ва фуқаролик фаоллигини юксалтиришнинг муҳим воситаси экани қайд этилди.

Навбатдаги Мурожаатноманинг тузилиши, унинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида очиб берилди. Мурожаатномани тайёрлашда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижроси натижалари батафсил таҳлил қилингани, олим ва тадқиқотчилар, блогерлар ва журналистларнинг ОАВ да чоп этилган фикрлари ўрганилгани қайд этилди. Тадбиркорларнинг таклифлари, Президент виртуал қабулхонасига йўллаган аҳоли мурожаатлари ҳисобга олинди.

Шу боис, А.Неъматов қайд этганидек, Мурожаатнома аҳоли билан кенг мулоқот қилиш механизмидан фойдаланган ҳолда, жамиятнинг барча қатламларининг энг долзарб эҳтиёжлари ва манфаатларини экс эттиради, деб ҳеч муболағасиз айтиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар ва минтақалараро институти экспертининг сўзларига кўра, давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномаси кенг қамровли, айни пайтда очиқ ва аниқ хусусият касб этади. Президентимиз томонидан ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган долзарб муаммолар кўтарилган, уларни ҳал қилиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Айни дамда аҳолини ташвишга солаётган ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид масалалар ҳам Юртбошимизнинг эътибори марказида бўлган.

А.Неъматовнинг қайд этишича, бу Президент Ш.Мирзиёевнинг ҳар бир фуқаронинг муаммолари ва таклифларини тинглаётгани, уларнинг умидларига жавоб бераётганидан далолатдир.

Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатли вакили Ронни Хайне тадбирда чиқиш қилиб, Ўзбекистон 2017 йилдан буён Президент Ш.Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлиги остида дунёда эътироф этилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширган ҳолда, мамлакатни модернизация қилишнинг муҳим йўлидан бораётганини қайд этди.

Р.Хайне Конрад Аденауэр жамғармаси Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар сиёсатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирган ҳолда, Германия Ўзбекистонни ривожлантиришнинг барча устувор йўналишлари бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Россия стратегик тадқиқотлар институти директори Михаил Фрадков давра суҳбати иштирокчиларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон раҳбари томонидан тақдим этилган янги кенг кўламли вазифалар илгари қабул қилинган стратегик дастурларни тўлдиришини қайд этди.

Россия стратегик тадқиқотлар институти директорининг билдиришича, Мурожаатномада иқтисодиёт, молия ва банк соҳаларини янада ривожлантириш, ижтимоий, ички сиёсатни такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари ифодаланган.

Айни дамда М.Фрадковнинг қайд этишича, буларнинг барчаси халқнинг моддий фаровонлигини юксалтириш, ҳокимиятнинг аҳоли муаммоларига бўлган эътиборини кучайтириш, миллатнинг саломатлиги ва таълим олиши, ёшлар тарбиясига бўлган ғамхўрлигига қаратилган.

Россиянинг етакчи таҳлилий маркази раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирги мураккаб халқаро вазиятга, пандемия ва глобал инқирозга қарамай, белгиланган режаларни амалга ошириш Ўзбекистон халқини замонавий, очиқ, эркин, ижтимоий йўналтирилган, ривожланган жамият барпо этиш йўлидаги янада муваффақиятли ҳаракатини таъминлайди.

Шунингдек, Россия стратегик тадқиқотлар институти директори, дунё миқёсидаги, Марказий Осиё маконида етакчи халқаро ташкилотларда Ўзбекистон нуфузининг изчил ўсиб бораётганини қайд этди.

М.Фрадков Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг Россия Федерацияси, Хитой, Марказий Осиё мамлакатлари ва бошқа давлатлар билан ҳар томонлама дўстона муносабатларни ривожлантиришга қаратаётган эътиборини мамнуният билан қабул қилди.

Шунингдек, Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси, барон Муҳаммад Шайх ҳам Британия сиёсий доиралари Президент Ш.Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини ривожлантиришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси Ўзбекистон раҳбарининг барча соҳаларни модернизация қилиш ва либераллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо бергани ҳолда, парламентаризмни янада ривожлантириш, давлат бошқарувида аёлларнинг ролини ошириш, суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш бўйича ташаббусларнинг долзарблиги хусусида алоҳида тўхталди.

Муҳаммад Шайх Ўзбекистонда сармоядорлар, сайёҳлар, олимларнинг мамлакатга бўлган қизиқишини ошираётган мутлақо янги сиёсий муҳит шаклланаётганини қайд этди. Британиялик сиёсатчи ҳорижий сармоядорларга турли соҳалар, жумладан қишлоқ хўжалиги, энергетика, яшил иқтисодиёт, туризм, банк фаолияти бўйича тақдим этилаётган янги имкониятларга алоҳида тўхталди.

ИМЭМО РАН Собиқ совет тадқиқотлар маркази раҳбари Эдуард Соловьев ҳам ушбу фикрга қўшилди.

Нафақат замонавий илғор тенденцияларни ҳисобга олиш, балки маданий ва тарихий меросни тиклаш, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг ўзаро мувофиқлиги, халқ билан самарали алоқа механизмини яратиш – Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишнинг асосий кафолатидир.

Россиялик экспертнинг фикрича, бундай кенг қамровли ёндашув жамият ва давлатнинг барча соҳаларини ривожлантиришга, биринчи навбатда ишбилармонлик муҳитини ва аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга ижобий туртки беради.

Пешавор университетининг минтақавий тадқиқотлар маркази директори Шабир Аҳмад Ханнинг сўзларига кўра, Президент Ш.Мирзиёев мамлакатни ислоҳ қилиш бўйича “инқиболий” чораларни кўрмоқда. Ўзбекистон юксак мақсадларни ўз олдига қўймоқда ва камбағалликни қисқартиришга қарши кураш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, коррупцияни йўқ қилиш борасида сезиларли ютуқларга эришмоқда.

Шабир Аҳмад Хан Ўзбекистондаги кенг кўламли ўзгаришлар Марказий Осиёнинг барқарор ва мустаҳкам ривожланишига ижобий таъсир кўрсатаётгани, кенг Евроосиё маконида ҳамкорлики кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун истиқболлар эшигини очаётганини қайд этди.

Экспертнинг таъкидлашича, Ўзбекистон иқтисодий ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириши учун Марказий Осиё мамлакатларини Ҳинд океани портлари, жумладан, Покистоннинг – Гвадар ва Карачи портларига чиқишини таъминлайдиган минтақавий транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш ишларини давом эттириши зарур.

Айни дамда, Пешавор университети олимининг фикрича, барча қийинчиликларга қарамай, Мурожаатномада Президент Ш.Мирзиёев томонидан белгиланган вазифалар ички ва ташқи сиёсат бўйича танланган стратегик курсни давом эттириш борасидаги қатъий сиёсий иродадан далолат беради.

Тадбир давомида 2021 йилги Давлат дастури ҳорижий экспертлар эътиборига ҳавола қилинди. У Мурожаатномада Президент Ш.Мирзиёев томонидан белгиланган вазифалар, ташаббус ва таклифларни амалга оширш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олади. Тадбирда иштирок этаётган ҳорижий ҳамкорларга ушбу ҳужжат билан батафсил танишиб чиқиши, ўзлариниг экспертлик таклифларини билдиришлари мумкинлиги қайд этилди, улар мазкур ҳужжатни тўлиқ ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.

Тадбир якунида билдирилган долзарб масалалар бўйича қизғин муҳокама бўлиб ўтди. Иштирокчилар Мурожаатнома мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик кўринишларини акс эттирувчи дастурий ҳужжат бўлиб, унда инсон, унинг манфаатлари ва фаровонлиги Ўзбекистон Президентининг устувор йўналишлари тизимининг асосини ташкил қилади, деган якдил фикрга келдилар. Қайд этилганидек, мамлакат раҳбарининг республикани модернизация қилиш стратегиясининг ўзига хослиги, уни аҳоли орасида кенг қўллаб-қувватланиши айнан ана шунда намоён бўлади.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон стратегик ривожланиш тарафдори