Ўзбекистон шахмат жамоаси FIDE рейтингида кучлилар қаторида эътироф этилди
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан эълон қилинган август ойидаги федерациялар рейтингида Ўзбекистон 8-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди.
Бу, ортда қолган июль ойи давомида мамлакатимиз эркаклар терма жамоаси аъзоларининг халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиши натижасида ўртача рейтинги 2626 ни ташкил этгани ҳамда мамлакатимизда шахмат мусобақаларининг белгиланган халқаро талаблар даражасида ташкил этилаётганининг амалдаги натижаси бўлди.
Рейтингга биноан Ўзбекистон аёллар жамоаси 204 та миллий жамоалар орасида ўртача 2238 рейтинг кўрсаткичи билан 20-поғонани банд этган вазиятда, мамлакатимиз аралаш жамоаси 2432 рейтинг очкоси билан 14-ўринда қайд этилди.
Т.Рўзиев, ЎзА