
2022 йил 5 июль куни соат 16:20 атрофида Ўзбекистоннинг чегара олди ҳудудига катта эҳтимол билан Афғонистон ҳудудидан учирилган бешта реактив снаряд келиб тушгани қайд этилди.
Таъкидлаш жоиз, снарядлар тушганда портлаш юз бермаган. Шу сабабли инсонлар нобуд бўлмаган, вайронагарчилик юз бермаган. Термиз шаҳридаги «Мажнунтол» маҳалласида жойлашган 4 та уй-жойга енгил зиён етган, бешинчи снаряд эса футбол майдонидан топилган. Аниқланган аслаҳалар сапёрлик бўлинмалари томонидан зарарсизлантирилган.
Ҳозир Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари Афғонистон томони билан бирга мазкур ҳодиса сабабини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
ТИВ матбуот хизмати