Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этган Туркия, Туркманистон, Озарбайжон, Эрон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларини қабул қилди.

Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашувда Ўзбекистон – Туркия кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида ташқи ишлар вазири Чавушўғли Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Давлатимиз раҳбари олий даражадаги мунтазам ва сермаҳсул мулоқотлар кўп қиррали ҳамкорликнинг жадал ривожланишига хизмат қилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, ўтган йилда 370 та янги қўшма корхона ташкил этилди. Икки мамлакат ўртасидаги авиаташувлар сони кўпаймоқда.

Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида, шу жумладан, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Кўп томонлама тузилмалар, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан 2022 йилнинг 14-15 июль кунларидаги Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва 21-22 октябрь кунларидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркманистонга расмий ташрифи давомида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш жиҳатлари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида вазир Рашид Мередов Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Халқ Маслаҳати Раиси, Миллат Етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиёт, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида қатор қўшма тадбирлар – Ҳукуматлараро комиссия, Сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишлари, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар, маданий ва бошқа тадбирлар ўтказилиши таъкидланди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов давлатимиз раҳбари билан учрашув аввалида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро савдонинг ошиб бораётгани, автомобиллар ишлаб чиқариш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш борасидаги кооперация лойиҳаларининг бориши мамнуният билан қайд этилди.

Бундан ташқари, нефть-газ ва кимё саноати бўйича йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда.

Халқаро ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён бошчилигидаги делегация билан учрашувда Эрон ташқи сиёсий идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Президент Иброҳим Раисийнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Эрон Президентининг ўтган йил сентябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширилган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратгани таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси ўзаро мулоқотлар фаоллашгани, савдо изчил ошиб бораётгани ва етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучайганини мамнуният билан қайд этди.

Транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни илгари суриш, жумладан, Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президентимиз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозирий билан минтақавий ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Бош котиб давлатимиз раҳбарини Ўзбекистоннинг Ташкилотга муваффақиятли раислиги билан табриклади. Савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва ўтказилган тадбирлар ИҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлагани таъкидланди.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо мамлакатлар билан товар айирбошлаши 70 фоизга ўсгани, қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса 5 баробарга кўпайгани мамнуният билан қайд этилди.

Ташкилотнинг навбатдаги саммитини жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказишга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилмоқда.

Бўлажак тадбир кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида Бош котиб Хусрав Нозирий Ташкилот котибияти ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида яқиндан биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашувида Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига раислиги доирасидаги устувор вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди.

Бош котиб Ташкилот ривожида янги даврни бошлаб берган тарихий Самарқанд саммити натижаларини юксак баҳолади.

Савдони ва божхона тартиботларини соддалаштириш, Инвестиция фондини ташкил этиш бўйича битимлар имзоланди.

Самарқанд “Туркий цивилизация пойтахти”, деб эълон қилинди. Илк бор Алишер Навоий мукофоти топширилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Халқаро туркий маданият ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлди.

Ўзбекистон ташаббуси билан 2023 йил “Туркий цивилизациянинг юксалиш йили”, деб эълон қилингани мамнуният билан қайд этилди.

Раисликнинг институционал ислоҳотни амалга ошириш “янги иқтисодий имкониятлар макони”ни яратиш, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш каби устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Бош котиб Ташкилот доирасидаги шериклик салоҳиятини амалда рўёбга чиқариш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижий делегациялар раҳбарларини қабул қилди