Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия томонининг таклифига биноан 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Икки мамлакат етакчиларининг ўтган йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган учрашувида эришилган келишувларга мувофиқ, бўлажак саммит давлатимиз раҳбарининг жавоб ташрифи эканини таъкидлаш жоиз.

Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида Венгрия Президенти Каталина Новак ва Бош вазири Виктор Орбан билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон-Венгрия саммитининг кун тартибидан стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, молиявий ва маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Ўзаро савдони кўпайтириш, фармацевтика, агросаноат мажмуи, машинасозлик, сувни тежаш ва бошқа йўналишларда саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Музокаралар якунида қўшма баёнот ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий ташриф билан Венгрияга боради