БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси Ўзбекистон ташқи сиёсати учун муҳим тарихий воқеа бўлди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чиқиши, шунингдек, нуфузли халқаро ташкилотлар, ва етакчи давлатлар раҳбарлари билан ўтказилган учрашувлари мамлакатимиз ташқи сиёсий кун тартибини янада бойитди.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов шу ҳақда ўз фикрларини билдирди: 

– Президентимизнинг юксак халқаро минбарда туриб илгари сурган ташаббуслари нафақат декларатив баёнот, балки амалий қарор сифатида янгради.  

Нутқда замонавий дунёда кучайиб бораётган зиддиятлар, халқаро институтлар нуфузининг сусайиши ва ижтимоий тенгсизлик каби глобал муаммолар қайд этилди. БМТ Хавфсизлик кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, “БМТ-80” ташаббуслари ва “Келажак учун пакт” дастурини қўллаб-қувватланиши  билдирилди.

Давлат раҳбари нутқида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Камбағаллик даражасини қисқартириш, таълим қамровини кенгайтириш, педагоглар нуфузини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш каби йўналишлар глобал кун тартиби билан уйғун экани таъкидланди. Президент бу ташаббусларни халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда амалга оширишга чақирди.

Сессия доирасида Ўзбекистон раҳбари бир қатор нуфузли шахслар билан мулоқот қилди. Хусусан, Жаҳон савдо ташкилоти      бош директори билан учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни ва глобал савдога интеграцияси муҳокама қилинди. 

Шунингдек, минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш, инфратузилма ва инновация соҳаларида БМТ билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. 

80-сессия доирасидаги энг муҳим воқеалардан бири – Ўзбекистон ва АҚШ Президентларининг учрашуви бўлди. Икки томонлама музокараларда стратегик шерикликни кенгайтириш, янги иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

БМТ Бош Ассамблеяси сессияси Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлади. Президент Мирзиёевнинг нутқида ифодаланган ташаббуслар глобал хавф-хатарларга жавоб бериш билан бирга, мамлакат ичида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро миқёсдаги эътирофини таъминлади.

Умуман, мазкур ташриф ҳамда БМТ минбарида билдирилган таклиф ва ташаббуслар Ўзбекистон ташқи сиёсатнинг амалий самарадорлигини кўрсатди. Ўзбекистон раҳбарининг нафақат минтақавий, балки глобал миқёсда ҳам тинчлик, ҳамжиҳатлик ва барқарор тараққиёт ғоялари ташаббускори сифатида намоён бўлди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VLMQkYhrv0s" title="O‘zbekiston rahbari global miqyosda tinchlik, hamjihatlik g‘oyalarini ilgari surmoqda " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Норгул Абдураимова, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон раҳбари глобал миқёсда тинчлик, ҳамжиҳатлик ғояларини илгари сурмоқда (+видео)