“Ар-Рая” нашри Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва Халқаро автомобиль транспорти иттифоқининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида иштирок этган Қатар Савдо-саноат палатаси бошқарув кенгаши аъзоси Али бин Абдулатиф Ал Миснад ўртасидаги учрашув тафсилотини ёритди.

Мақолада томонлар икки давлат ҳамкорлигининг асосий йўналишларини муҳокама қилгани, Қатарнинг Ҳамад денгиз портида Ўзбекистон маҳсулотларини Форс кўрфази мамлакатларига тарқатиш марказини ташкил этиш масаласини кўриб чиққани таъкидланган. Ушбу лойиҳа “Qatar Airways” компаниясининг юк ташишни ташкил этишда фаол иштирокини ҳам ўз ичига олади.  

Мулоқот чоғида октябрь ойида Наманган вилоятида Ўзбекистон - Қатар бизнес форуми ҳамда 11-12 ноябрь кунлари Доҳа шаҳрида қўшма ишбилармонлар кенгаши биринчи йиғилишини ўтказишга келишиб олинган. Ўзаро сармоявий муҳит ва мавжуд имкониятлар ҳам кўриб чиқилиб, ишбилармонлар ўртасида қўшма лойиҳалар йўлга қўйилиши муҳимлиги маъқулланган.

Мазкур учрашув ҳар икки томоннинг ўзаро иқтисодий муносабатни ривожлантириш, савдо ва сармоявий ҳамкорлик учун янги имкониятлар очишга интилишини тасдиқлади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Қатар: сармоявий муҳит ва мавжуд имкониятлар кўриб чиқилди