1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг байрам олдидан Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табриги соҳада фаолият юритаётганларга ўзгача қувонч бағишлади.

Давлатимиз раҳбари табригида халқимиз устоз зотини азалдан отадай улуғ деб билишини, ҳамиша бошига кўтариб эъзозлашини алоҳида таъкидлади.

Шу ўринда Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг “Устоз” деб номланган шеъри хаёлдан ўтади.

Соҳибқирон ётар устоз пойида,

Жомийни пир тутган Навоий ҳазрат.

Устоз буюк деган буюк қоида

Бу қайтар дунёда азалий ҳикмат.

Афлотунга шогирд эди Арасту,

Ул шогирдга шогирд бўлди Искандар.

Бу олтин силсила давоми мангу,

Ўзи устоз бўлар устоз кўрганлар.

Борми мураббийдан бахтлироқ инсон,

Шогирдлари қилса юксакка парвоз.

Бошимизга тожсиз, бор бўлинг омон,

Табарруклар ичра табаррук устоз!

Фидойи устоз ва мураббийларнинг меҳнати ҳамиша улуғланади. Уларнинг хизматлари сабаб ёшлар ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етади. Барча соҳаларда катта ютуқларга эришилади.

Соҳанинг фидойилари ҳақида гап кетганда 12 нафар “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини олган устозлар ҳақида гапириш ўринли бўлади. Қуйида улари ҳақида қисқача маълумотларни келтирамиз.

1. Манзура Мадалиева – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган илк муаллима (1997 йил). Қўқон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида математика фанидан сабоқ берган. Муаллима ўтказган очиқ дарслар, математика кечалари мамлакатимиз бўйлаб намунали дарс сифатида кўрсатилган. Кўплаб шогирдлари бугунги кунда жамиятда ўзининг мустаҳкам ўрнини топиб улгурган.

2. Мавлуда Исматова – 1999 йил олий шарафга муяссар бўлган. У Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 273-умумтаълим мактабида узоқ йиллар педагогик фаолият билан шуғулланган. Иқтидорли ўқувчилар билан тизимли ишлаш, ўғил-қизларнинг қизиқиш ва лаёқати, интеллектуал салоҳиятига қараб фанлар бўйича ихтисослаштирилган тарзда билим бериш методикасини амалиётга жорий этган.

3. Вера Пак – Хива шаҳридаги 20-Меҳрибонлик уйида узоқ йиллар меҳр-мурувватга интиқ, норасида болаларни тарбиялаш, уларни эл корига камарбаста инсонлар этиб камолга етказишга улкан ҳисса қўшган. Ўзининг узоқ йиллик педагогик фаолияти мобайнида ота-она меҳрига ташна кўплаб болаларнинг юрагида ҳаётга, келажакка мустаҳкам ишонч уйғотган. Фидокорона меҳнатлари муносиб баҳоланиб, 2001 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвонига сазовор бўлди.

4. Марат Зокиров – Жиззах Давлат педагогика институти қошидаги иқтидорли болалар лицейи директори лавозимида ишлаган кези – 2002 йилда ушбу олий мукофотга сазовор бўлган.

5. Анор Маҳмудова – 2004 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган. Узоқ йиллар Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 5-мактаб директори лавозимида фаолият юритган. Қаҳрамон педагог математиканинг нечоғли жозибадор ва мафтункор фан эканини ўқувчиларга исботлаган.

6. Саме Саматов – Гулистон давлат университети қошидаги академик лицей директори бўлган кезлари (2006 йил) Ўзбекистон Қаҳрамони, деган юксак номга муносиб топилган

7. Эгамберган Каримов – 2008 йил олий мукофотга сазовор бўлган вақтда Урганч автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи директори лавозимида фаолият юритган.

8. Камолиддин Ғопиров – Шаҳрихон туманидаги 53-мактаб интернати директори сифатида фаолият юритаётган вақтда (2010 йил) Ўзбекистон Қаҳрамони бўлган.

9. Турғун Азларов – Шайхонтоҳур туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга математика ва информатика фанларидан узоқ йиллар сабоқ берган. 2013 йилда олий мукофотга сазовор бўлган. 

10. Шукуржон Маматқулов – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига 2014 йилда, Олтинкўл иқтисодиёт коллежи директори лавозимида фаолият юритаётган вақтда сазовор бўлган.

11. Муҳаббат Шарапова – 2016 йилда олий шарафга сазовор бўлган йили Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритган. Унинг кўплаб ўқувчилари халқаро миқёсдаги фан олимпиадаларида муваффақият қозонган.

12. Шавкат Аюпов – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти директори. Математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Шавкат Аюповга 2021 йил «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилган.

ЎзА суратлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини олган ўқитувчилар (+фото)