Ўзбекистон Қаҳрамони: “Келажакка бефарқ эмасман”
Бухоро вилояти Жондор туманидаги 224-сайлов участкаси эрталабдан сайловчилар билан гавжум. Фуқаролар овоз беришда фаоллик кўрсатмоқда. Мазкур участка ҳудудида рўйхатда турган сайловчилар ўзлари хоҳлаган номзодга овоз бермоқда.
– Мен мамлакат келажагига бефарқ эмасман, – дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Тўра Нарзиев. – Шу боис ўзим муносиб деб билган номзодларга овоз бердим. Муҳими, сайлов шаффоф, очиқ-ошкоралик руҳида ўтмоқда. Халқ танлаган номзодлар депутат бўлишига ишонаман.

Участкада сайловни юқори савияда ўтказиш, сайловчиларнинг эмин-эркин овоз беришлари учун барча шароитлар яратилган. Келган сайловчиларга рўйхат асосида сайлов бюллетенлари берилмоқда. Шунингдек, сиёсий партиялар, халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакилларининг сайлов жараёнини кузатишлари учун зарур барча шарт-шароитлар бор. Бундан ташқари, шифокорлар навбатчилигида тиббий пункт фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Зариф Комилов, ЎзА.