Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Тошкент шаҳридаги 405-сайлов участкасида овоз берди.

Юртимизда демократик тамойиллар асосида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни қонунчилик йўли билан мувофиқлаштириш, аҳолининг турмуш сифати ва даражасини янада оширишга қаратилган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш орқали соҳага инновацияларни жорий қилиш, кадрларни мақсадли тайёрлаш, илм-фанни ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар дунё миқёсида эътироф этилмоқда.

 Миллий қонунчилигимизда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи экани акс этган. Фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган. Зеро, сайловлар кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлатни бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шаклидир. Юртимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши сайловларнинг энг юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, Бош қомусимизда мустаҳкамланган қоидалар асосида ўтишига, сайловчиларнинг фаоллиги ва улар қабул қиладиган қарорга боғлиқ.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 405-сайлов участкасида эрталабдан овоз бериш жараёни уюшқоқлик билан бошланди. Ушбу сайлов участкасида  2 минг 666 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Улар орасида илк бор овоз беришга қатнашаётган сайловчилар 18 нафарни ташкил этади.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий қонунчилигимиз ва халқаро меъёрларга тўла мос ҳолда, ошкоралик, тенглик асосида ўтмоқда. Унда сайловчилар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, халқимиз фаровонлиги, фарзандлари келажаги учун овоз беряпти.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов сайловда овоз берди