Ўзбекистон Президенти Татаристон билан ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Рустам Минниханов давлатимиз раҳбарини таваллуд куни муносабати билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва Ўзбекистон халқи равнақи йўлидаги серқирра меҳнатида улкан муваффақиятлар тилади.
Мамлакатимиз ҳудудларининг Татаристон Республикаси билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда устувор тармоқларда саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.