Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қaсим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 июль куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Давлатимиз раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
“Келажак ўйинлари” ўзида анъанавий спорт турлари ва уларнинг рақамли шаклларини мужассам этган.
Мусобақа 29 июлдан 9 августга қадар 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари иштирокида ўтказилади.