Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларини асрлар давомида мустаҳкам тарихий, маданий ва маънавий ришталар боғлаб келган. Бугун икки давлат мустақиллиги ва жадал ривожланиши шароитида ўзаро алоқалар тобора кенгаймоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон 1991 йилда мустақилликка эришганидан буён  ўзаро ҳурмат, стратегик шериклик, қардошлик ва ҳамжиҳатликка асосланган  муносабатларни йўлга қўйди. 

1995 йил 2 октябрда дипломатик муносабатларнинг ўрнатилиши икки томонлама алоқалар тарихида муҳим воқеа бўлди. 1997–1998 йилларда Тошкент ва Бокуда элчихоналарнинг очилиши фаол сиёсий, иқтисодий ва  гуманитар ҳамкорлик бошланишига замин яратди.  Ўша пайтда икки мамлакат раҳбарлари Ислом Каримов ва Ҳайдар Алиевнинг, бугунги кунда эса Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг шахсий иштироки ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва яхши қўшничилик анъаналарини сақлашда муҳим роль ўйнади. 

 Икки томонлама муносабатларда маданий-гуманитар ҳамкорлик  алоҳида ўрин тутади.  2023 йилда  Озарбайжон умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида “Озарбайжон — Ўзбекистон” дўстлик музейининг очилиши биродарлик ришталаримизнинг ёрқин тимсоли бўлди. Музей экспозицияси бой тарихга эга ўзаро ҳамкорлик ва халқларимизнинг маънавий яқинлиги ҳақида ҳикоя қилади. Ўша йили  август ойида  Озарбайжоннинг Фузулий шаҳрида  960  нафар ўқувчига мўлжалланган  Мирзо Улуғбек номидаги мактабнинг қурилиши ҳам  муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан  амалга оширилган ушбу ижтимоий лойиҳа Озарбайжоннинг озод этилган ҳудудларини тиклашда Тошкент томонидан кўрсатилган чинакам ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлашнинг ифодаси бўлди. 

Маданий алмашинувлар давлатлараро мулоқотнинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда. 2024 йилда Боку шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари, Тошкентда эса Озарбайжон маданияти кунлари ўтказилгани икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлади. Ёшлар учун ташкил этилаётган  ташаббуслар ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир. Жумладан, форумлар, таълим дастурлари, талабалар алмашинуви ва бошқа қўшма лойиҳалар авлодлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаб, келгуси ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратишга хизмат қилмоқда. 

Маданий алоқаларни янада ривожлантиришда Ўзбекистондаги  Озарбайжон миллий маданият марказининг ҳам алоҳида ўрни бор. Марказ томонидан Озарбайжон  анъаналарини сақлаш ва маданий меросни  кенг тарғиб этишга қаратилган  кўплаб ташаббуслар ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. 

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик — бу шунчаки дипломатик саъй-ҳаракатлар натижаси эмас, балки муштарак қадриятлар, тарихий қардошлик ва умумий тараққиёт сари интилишга асосланган чуқур маънавий  алоқадир. Вақт синовидан ўтган бу дўстлик барқарор ва ўзаро  манфаатли ҳамкорлик  учун мустаҳкам  асос бўлиб қолмоқда. 

                                                                                     Мобил Мамедов, 

Ўзбекистондаги Озарбайжон 

миллий маданият маркази раиси.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон — Озарбайжон: вақт синовидан ўтган дўстлик