Бокудаги Миллий кутубхонада Ўзбекистон ва Озарбайжон маданияти бўйича қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Ахмедов ва Озарбайжон маданият вазирининг ўринбосари Фарид Жафаров ҳамраислигида ўтказилди. Шунингдек, йиғинда икки мамлакатнинг тегишли идора ва маданият муассасалари вакиллари иштирок этди. 

Анжуман аввалида Ф.Жафаров маданият кунлари икки қардош ўлкада кетма-кет уч йил давомида ўтказиб келинаётганини таъкидлаб, барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирди. У шунингдек, юртимиз томонидан тадбирнинг юқори даражада ташкил этилганини айтиб, халқларимизнинг чуқур тарихий ва маданий алоқалари ҳамда умумий адабий, мусиқавий ва бадиий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш муҳимлигини қайд этди. 

Йиғилиш давомида томонлар икки томонлама маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий содиқликларини тасдиқладилар. Делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги маълумотлар билан алмашди. 

– Дунёда ўзбек ва озарбайжон халқлариники каби чуқур жипслашган ва яқин маданият йўқ бўлса керак, -деди Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги директори ўринбосари Турсунали Қўзиев. – Маданиятларимиз ўртасидаги минг йиллик алоқа асрлар ўтса ҳам сақланиб келган ва эндиликда биз икки маданият асрлар давомида шакллантирган ўша ривожланиш ҳамда ҳиссанинг амалий натижаларини кўриб турибмиз. 

Тадбир доирасида кўчувчи ва кўчмас маданий меросни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма илмий тадқиқотлар ва реставрация ишларини ўтказиш, шунингдек, тажриба алмашиш ҳамда эксперт ва техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларга эришилди. Қолаверса, номоддий маданий мерос соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, томонлар икки халқнинг бой мусиқий меросини оммалаштиришга қаратилган қўшма маданий тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг “Мақом” ва “Муғом” ансамбллари иштирокидаги концерт дастурларини ўтказишни қўллаб-қувватладилар. Шунингдек, томонлар театр санъати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаб, миллий театрлар ўртасида алоқаларни ривожлантириш, ўзаро гастролларни рағбатлантириш, халқаро фестивалларда иштирок этиш ва қўшма саҳна асарларини яратишга тайёрликларини билдиришди. 

Айниқса, учрашувда таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида белгилаб ўтилди. Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, академик алмашинувларни ташкил этиш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш мутаҳассислар учун қисқа муддатли таълим дастурлари, семинарлар ҳамда тренинглар ўтказиш бўйича келишувга эришилди. 

Томонлар шунингдек, кинематография соҳасида, жумладан, қўшма бадиий маҳсулот бўйича битимни имзолаш устида ишлаш, кинофестивалларда ўзаро иштирокни таъминлаш ва соҳа мутаҳассислари учун малакани ошириш дастурларини ташкил этишга келишиб олдилар. Барқарор маданий ва иқтисодий ривожланишни таъминлашда креатив иқтисодиётнинг ўсиб бораётган роли қайд этилди. Бу борада томонлар креатив индустрия муассасалари, инновацион марказлар ва маданий тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятини билдирди. 

Анжуман давомида томонлар халқаро ташкилотлар доирасида маданий ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш ва маданий сиёсатни шакллантириш ҳамда амалга ошириш соҳасида илғор тажриба алмашиш ҳақида келишиб олди. Маданият бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилди. Учрашув якунида йиғилиш баённомаси имзоланди. 

Азиза Алимова, ЎзА

Боку, Озарбайжон

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Озарбайжон: маданият соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди