"Ўзбекистон" ўртоқлик ўйинида "Кувайт"ни енгди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Тошкентда Кувайт терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Пойтахтимиздаги "Олимпия" стадионида ташкил этилган Ўзбекистон — Кувайт учрашуви 2:0 ҳисобида якунланди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган учрашувдаги голларга Элдор Шомуродов, Ҳожимат Эркинов муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртқолик ўйинини 13 октябрь куни Малайзияда Уругвай терма жамоасига қарши ўтказади.
[gallery-25678]
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА