Ўзбекистон офтальмологларининг симпозиуми ўтказилмоқда
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон офтальмологларнинг симпозиуми ўтказилмоқда. Гибрид форматда ўтказилаётган ушбу симпозиумда тиббиёт маркази ва унинг тасарруфидаги муассасалар мутахассислари, чет эллик тажрибали офтальмологлар иштирок этмоқда.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази офтальмология соҳаси бўйича мамлакатимиз аҳолисига ихтисослашган тиббий ёрдамни ташкил этишни мувофиқлаштирувчи марказ ҳисобланади.
Тадбирда Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланган катаракта ва глаукома жарроҳлиги, реконструктив, шох парда, лазер жарроҳлиги, болалар кўз микрохирургияси, пластик хирургия, индивидуал кўз протезларини ясаш ва қўйиш каби тиббий хизматларни янада самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, соҳадаги сўнги ютуқлар, халқаро тажриба билан ўртоқлашилади.
Қосимова, ЎзА