ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Humo Arena” мажмуасида футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати бошланди. ФИФАнинг йирик турнирларидан бири Марказий Осиёда илк марта мамлакатимизда ўтказилаётгани диққатга сазовордир.
Жаҳоннинг энг кучли 24 жамоаси 22 кун давомида Тошкент, Андижон ва Бухорода ўз маҳоратини намоён этади.
Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мусобақа тақвимига кўра, чемпионат 52 та ўйинни ўз ичига олган. Тошкентдаги “Humo Arena”да 27 та учрашув ўтказилса, Бухоро спорт мажмуасида 17 та, Андижон спорт мажмуасида эса 8 та ўйин бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган “А” гуруҳида Нидерландия, Парагвай ва Коста Рика жамоалари бор.
[gallery-19275]
Кеча жаҳон чемпионати баҳсларининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон ҳамда Нидерландия жамоалари учрашувидан олдин нуфузли турнирнинг очилиш маросими ҳам ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлган учрашув 3:3 натижаси билан якунланди.
Ҳамюртларимиз кейинги беллашувни Коста Рика жамоасига қарши ўтказади. Ўйин 17 сентябрда “Humo Arena”да бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА