2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Тошкент шаҳри бош имом-хатиби бўлиб ишлаб келаётган Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.

Нуриддин Холиқназаров 1968 йил Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасасини, 1998 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини, 2007 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Иш фаолияти давомида Асака шаҳридаги “Аҳмадали Маҳдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жомеъ масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин маҳдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби бўлган. 2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган эди.

Муфтий Нуриддин Холиқназаровга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига раис сайланди