Ўзбекистон – Миср ҳамкорлиги UNA нигоҳида
“Тошкент ва Қоҳира ҳар томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди”. Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи (OIC-UNA) сайтида шундай сарлавҳа остида мақола берилди.
Нашрда Ўзбекистон Президентининг Мисрга расмий ташрифи, жумладан, Шавкат Мирзиёевнинг буюк олим Аҳмад Фарғоний мероси билан танишиши, шунингдек, Миср цивилизацияси миллий музейини бориб кўриши муфассал тавсифланган.
Бундан ташқари, муаллиф давлатимиз раҳбарининг Мисрдаги етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашувига ҳам эътибор қаратган.
– Учрашув доирасида томонларнинг улкан салоҳияти, ишбилармонлик ва бизнес алоқаларини йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва Миср ўртасида савдо кўламини кенгайтириш, ўзаро инвестицияни фаоллаштириш учун беқиёс имконияти мавжудлиги қайд этилди”, – деб ёзади UNA.
ЎзА