Куни кеча Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги 2025 йилги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги”, яъни Subject Rankings натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 3 та фан йўналишида дунёдаги кучли университетлар қаторида эътироф этилди.

Мамлакатимизнинг таянч олий ўқув даргоҳи “Математика” йўналишида 401-450-ўринни қайд этиб, ўтган йилги кўрсаткични 50 поғонага яхшилашга эришди. “Замонавий тиллар” йўналишида 301-350, “Физика ва астрономия” йўналишида эса 601-675-қаторлардан жой эгаллади.

Ўтказилган таққослаш хулосаларига биноан Университет 2025 йилда бир қатор кўрсаткичлар бўйича ўз позициясини сезиларли даражада юксалтиришга муваффақ бўлди. Таълим (Education)да 50 балл билан 10,8 балл ўсишга, нефть машинасозлиги (Petroleum Engineering)да 46,4 балл эвазига 6,7 балл ўсишга, бизнес ва менежмент тадқиқотлари (Business & Management Studies)да 42,7 балл билан 3,3 балл ўсишга ва информатика ва ахборот тизимлари (Computer Science & Information Systems)да 38,8 балл ҳолатида 2,8 балл ўсишга эришилди.

Айтиш лозим, жорий йилнинг дастлабки икки ойи мобайнида QS томонидан 5 минг 200 та олий таълим муассасаси фаолияти таҳлил қилиниб, шундан 1 минг 747 университет рейтингда қайд этилгани йилдан йилга олий таълим йўналишидаги халқаро миқёсдаги рақобат янада кучайганидан далолат бермоқда.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Миллий университети фан соҳалари рейтингида юксалишга эришди