Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига жўнаб кетди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун тантанали равишда жўнаб кетди. Терма жамоани кузатиш маросимида футболчилар, мураббийлар штаби, мутасаддилар ҳамда кўп сонли мухлислар иштирок этди.
Жамоа аъзолари юқори кайфият ва катта ишонч билан сафарга отланар экан, мухлислар уларни қўллаб-қувватлаб, эзгу тилаклар билдирди. Футболчилар мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилиш, халқаро майдонда юқори натижаларни қайд этиш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларини таъкидлашди.
[gallery-29643]
Кузатув жараёнида самимий суҳбатлар, эсдалик учун фотосуратлар ва илиқ тилаклар муҳити ҳукм сурди. Ўзбекистонлик мухлислар эса миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатидаги иштироки тарихий аҳамиятга эга эканини қайд этиб, жамоага омад ва зафарлар тиламоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА