ХХ аср ўрталаридан бошлаб Осиё минтақасидаги бир гуруҳ мамлакатлар  қисқа вақт ичида иқтисодий ва технологик тараққиётда мисли кўрилмаган ютуқларга эришиб, жаҳон ҳамжамиятини бир неча бор ҳайратда қолдирди. Ҳолбуки, айрим давлатлар ўз тарихида бундай юксалишга эриша олмаган.

“Осиё йўлбарслари”  алоҳида иқтисодий феномени аллақачон иқтисодиёт дарсликларидан ўрин олган. Осиё йўлбарсларининг биринчи тўлқини - Жанубий Корея, Сингапур, Тайвань ва Гонконг 1960-йилдан 1990 йилларгача энг юқори чўққига эришди, уларнинг жадал ўсиши 1998 йилда содир бўлган Осиё инқирозидан сўнг барқарорлашди.

Иккинчи тўлқин йўлбарслари - Индонезия, Малайзия, Вьетнам ва Таиланд модернизацияни 1990-йил охирларидан бошлашди ва айни пайтда ушбу давлатлар осиёлик “тўнғич” шерикларининг технологик занжирларида тўлақонли иштирок этмоқда ҳамда иқтисодиёт тузилмаси бўйича уларга яқинлашмоқда. Уларнинг корхоналари яхши даромад олмоқда, аҳолиси Осиёнинг бошқа мамлакатлариникидан кўра яхши яшашмоқда, бироқ айни пайтда иқтисодиётнинг ўсиши илгаригидек юқори эмас.

Энди учинчи тўлқиннинг вақти келди, Марказий Осиёнинг вакили – Ўзбекистонни ишонч билан унинг локомотиви деб, аташ мумкин.

Нега ишонч билан Ўзбекистонни Жануби-Шарқий Осиёдаги эстафетани ўз қўлига  олиб, кейинги йўлбарс бўла олади, деб айтиш мумкин?

Барча “йўлбарслар”ни ягона паттерн – ҳорижий капитал оқими ва инсон капитали сифатини яхшилаш бирлаштирган. Булар, бугунги кунда, айниқса, охирги бир неча йилда Ўзбекистонга хос бўлган омиллардир.

Инсон капиталига келадиган бўлсак, шуни таъкидлаш керакки, Марказий Осиёдаги нефти бўлмаган бошқа мамлакатлар орасида Ўзбекистон энг юқори меҳнат унумдорликка эга (киши бошига $1700). Ўзбеклар бу кўрсатгич бўйича ҳатто иқтисодиёти беш баравар катта бўлган Покистонни ҳам ортда қолдирди.

Юқори меҳнат унумдорлиги – бу нафақат харид қилинган технологиялар ва хорижий ускуналар натижаси. Одамлар меҳнат самарадорлигини ривожлантиришнинг асосий омили - таълимдир. Ўзбекистонда совет даврларидан буён кучли ўрта мактаб яратилган, аммо  давлат янада ривожланиб, олий таълим институтларини ҳам ривожлантирмоқда.

Умуман олганда, Ўзбекистон таълим учун йилига ЯИМ нинг 5-6% ни сарфлайди, бу нафақат МДҲ да, балки, дунё бўйича энг юқори кўрсатгичлардан биридир. Масалан АҚШ да таълим учун шунча маблағ сарфланади.

Хориждан келадиган капитал оқими иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар катализатори бўлиши керак.

2016 йилдан бошлаб амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарасида хорижий инвестицияларни фаллаштириш имконияти пайдо бўлди. Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиеёв, унинг администрацияси ва инвестиция муҳитини яхшилаш ва бизнеснинг иқтисодий фаоллигини рағбатлантиришга оид қонунлар ишлаб чиқаришда иштирок этадиган идораларнинг фаолиятини қайд этмасликнинг иложи йўқ.

Валюта бозорининг либераллаштирилиши, давлат корхоналарининг кенг кўламли хусусийлаштирилиши, режалаштирилаётган айрим ички нархларнинг  либераллаштирилиши, замонавий пул-кредит сиёсати – буларнинг барчаси ҳар йили Ўзбекистонга тобора кўпроқ сармоя киритишга тайёр бўлган хорижий сармоядорлар томонидан ниҳоятда ижобий қабул қилинмоқда.

Йўлга қўйилган иқтисодий ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон иқтисодиёти кўпроқ саноат-технологик мамлакат аломатларига эга бўлади. Ўзбекистон ҳозир ҳам ЯИМ да саноат ишлаб чиқариш бўйича (28%) ва хизматлар бўйича (30%) нисбатан юқори улушга эга. Бироқ бу узоқ йўлнинг бошланиши, холос. Мамлакатда завонавий заводлар очилмоқда, ускуналар импорт қилинмоқда, булар эртами кечми, экспорт маҳсулотлари ва ўз  маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг сезиларли даражада ўсишига олиб келади.

Ўзбекистон иқтисодиётнинг реал ўсиш суръатлари кўп йиллардан буён 5% ни ташкил этади ва бу оддий ҳолат эмас.  Ўтган йили,  Ўзбекистон ва Тожикистон ўтган йилги коронавирус пандемиясига қарамай, МДҲ мамлакатлари орасида ЯИМ ўсишининг ижобий суръатларини кўрсатган ягона давлатлар бўлди.

Ўзбекистоннинг иқтисодий сакрашни амалга оширишига тўсқинлик қиладиган омиллар борми?

Агарда эпидемиялар ва жаҳон инқирозлари шаклидаги олдиндан айтиб бўлмайдиган вазиятларни ҳисобга олмасак, умуман олганда – йўқ.  Иқтисодий сакраш учун ажойиб замин тайёрланган. Ўзбекистон – ресурлар ва инсон капиталига бой мамлакат, республиканинг ташқи қарзи нисбатан кичик, мамлакатнинг замонавий, илғор ҳукумати ислоҳотларни давом эттирмоқда. “Йўлбарс”ни тизимли тарзда секинлаштирадиган ёки тўхтатадиган омиллар мавжуд эмас.

              Манба: Газета.Ru

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон - Марказий Осиёнинг янги йўлбарси”