Сингапур Халқаро медиация маркази раҳбари Жорж Лим Ўзбекистон Адлия вазирлигига ташриф буюрди.

Адлия вазири Акбар Тошқулов билан учрашувда мамлакатимизда низоларни ҳал қилишнинг замонавий механизмларини ривожлантириш, шу жумладан, медиация институтини такомиллаштириш бўйича олиб  борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. 

Жумладан, низоларни тинч йўл билан ҳал этишда медиация институти тобора кенг қўлланилаётгани қайд этилди. Медиациянинг афзалликлари сифатида ишларнинг тезроқ, арзонроқ вa иштирокчилар учун камроқ стрессли экани айтиб ўтилди. 

Медиаторлар малакасини ошириш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тизимини жорий этиш, банк, суғурта каби соҳаларда медиациядан фойдаланиш доирасини кенгайтириш, Сингапур тажрибасини ўрганиш асосида электрон платформа жорий этиш, Сингапур конвенциясига қўшилиш ҳақида фикр алмашилди. 

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда 2021 йилда 4,8 минг иш медиация орқали ҳал қилинган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 7,2 мингга етган.

Бу борадаги ишларни янада яхшилаш учун Сингапурдаги медиаторлар тайёрлаш марказлари билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 20 дан ортиқ медиаторларини халқаро стандартларга мос равишда қайта тайёрланади. Тошкент медиация марказининг регламент, низом вa кодекслари такомиллаштирилади.  

Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасида медиация низоларини ҳал қилишда регионал ҳабга айлантириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Айрим халқаро низолар бўйича медиация ишлари Тошкент медиация марказида кўриб чиқилади. 

“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми доирасида  халқаро медиация ҳафталиги ўтказилади. 

Сингапур Халқаро медиация маркази билан ҳамкорлик юзасидан англашув меморандуми вa йўл харитаси имзоланади. 

Ж.Лим медиация соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишга ижобий қарашини, шу ўринда мазкур масалада шахсан амалий  ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Ушбу учрашув халқаро тажриба алмашув, қонунчиликни такомиллаштириш ва Ўзбекистонда медиация маданиятини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида медиация низоларини ҳал қилишда регионал ҳабга айлантирилади