Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов ва Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Мантос Адоменас бошчилигидаги делегациялар томонларни қизиқтирган соҳалардаги икки томонлама муносабатнинг бугунги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилдилар.

M.Aдoмeнaс таъкидлашича, Литва Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёни ва ислоҳотнинг доирасида халқ фаровонлигини ошириш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инсон ҳуқуқи ва манфаатини таъминлаш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни юксак баҳолайди.

Ҳар кики томон ўзаро ташрифларни ташкил этиш, турли даражадаги алоқаларни чуқурлаштириш орқали конструктив сиёсий мулоқотни кучайтиришга тайёрлиги маъқулланди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия фаолиятини жадаллаштиришга келишиб олинди. 2023 йили пойтахтимизда Комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш, тадбир доирасида бизнес-форум ташкил этиш таклифи билдирилди.

Литва бозорига Ўзбекистондан тўқимачилик ва кимё саноати товарлари, қурилиш материаллари, минерал ўғитлар, мева-сабзавот ва бошқа турли хил маҳсулотлар етказиб беришни ташкил этиш имконияти мавжудлиги қайд этилди.

Икки мамлакат савдо-саноат палаталари, шаҳарлари ва ҳудудлари ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш, ўзаро транспорт ва божхона имтиёзларини тақдим этиш, меҳнат миграцияси оқимини диверсификациялаш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилди.

Томонлар таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида тажриба алмашиш ва қўшма тадбирлар ташкил этиш, Ўзбекистонда Литва олий ўқув юртлари филиалларини очиш, мутахассислар, ўқитувчи ва талабалар учун стажировкалар ташкил этиш масаласини ўрганишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Латвиянинг БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасида яқин мулоқот олиб бориш ва бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёрлик тасдиқланди.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Литва сиёсий маслаҳатлашуви