“Al-anba” нашри ҳукумат вакиллари, сайёҳлик компаниялари ва икки томон инвесторлари иштирокида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Кувайт туризм форуми кенг ёритилди.

Анжуманнинг очилишида Ахборот ва туризм вазири ўринбосари Усама Ҳамад Ал-Маҳиёл Ўзбекистон қадимий тарихи, бой маданий ва цивилизация мероси, шунингдек гўзал табиати, ранг-баранг шарқона таомлари билан истиқболли сайёҳлик маскани сифатида машҳурлигини таъкидлаган.

Ўз навбатида мамлакатимиз Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев соҳани миллий иқтисодиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи воситаларидан бирига айлантирган ислоҳотларнинг улкан истиқболи туфайли юртимиз “янги туризм ренессанси”ни бошидан кечираётганига урғу берди. Унинг таъкидлашича, асрлар давомида тарихий Ипак йўли юраги бўлиб келган Ўзбекистон бугунги кунда маданий ва табиий хилма-хиллик, ноёб археологик ёдгорликлари, шунингдек инфратузилма ва сайёҳлик хизматини ривожлантиришга йўналтирилган салмоқли сармоя туфайли минтақадаги энг жозибадор манзилга айланган.

– 2024 йил мамлакатимизга 10 миллиондан зиёд хорижий сайёҳ ташриф буюрди, соҳа даромади 3,5 миллиард доллардан ошди, – дейди Умид Шодиев. – 2030 йилгача йиллик сайёҳлар сонини 15 миллионга етказиш режамиз бор. Очиқлик, сайёҳлар ҳаракатини осонлаштириш сиёсати доирасида, жумладан, Кувайт фуқаролари учун ҳам 2025 йил июнь ойидан бошлаб 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилди. Шу боис ушбу мамлакат туризм муассасалари билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масаласини муҳокама қилиш асосий мақсадларимиздан бири. Айни ёндашувдан келиб чиқиб, соҳада фаолият юритувчи 10 га яқин Ўзбекистон компанияларидан иборат делегация ҳамроҳлигида сайёҳлик йўналишларимизни тарғиб қилиш ниятидамиз. Ҳозиргача қатор манфаатдор томонлар билан самарали учрашувлар ўтказдик, истиқболли лойиҳалар ва муҳим мавзуларни муҳокама қилдик.

Республикамизнинг Кувайтдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аюбхон Юнусов 31 йиллик икки томонлама муносабат сўнгги йилларда сезиларли даражада ривожланганига гувоҳ бўлгани, конструктив мулоқот орқали алоқаларимиз янги босиқчга чиқаётганини таъкидлади. “Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси” шиори остида ўтказилаётган “Бой ва хилма-хил туризм салоҳиятини намойиш этиш бўйича Ўзбекистон –Кувайт форуми”да дипломатимиз ўзаро муносабат чинакам ҳамжиҳатлик, мустаҳкам қардошлик риштасига асослангани, икки давлат раҳбарларининг самимий дўстлиги билан қўллаб-қувватланаётганига урғу берди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Кувайт туризм форуми бўлиб ўтди