ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Пахтакор» қиличбозлик мажмуида катталар ўртасида мамлакат кубоги баҳсларининг шпага йўналиши якунига етди.
Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, яккалик баҳсларида (қизлар) Дилноз Мурзатаева (Қорақалпоғистон Республикаси) ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Кейинги ўринлар Севара Раҳимова (Тошкент), Маржона Зубайдуллаева ва Азиза Ҳамидова (Бухоро)га насиб этди.
Йигитлар баҳсида Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси Жавоҳир Нурматовга тенг келадиган рақиб топилмади. Аҳмаджон Файзиев (Бухоро) иккинчи, Мейирхон Темиров (Навоий) ва Каблан Камолов (Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчиси) учинчи ўринларга лойиқ кўрилди.
[gallery-25640]
Жамоавий баҳсларда ҳам кескин ва муросасиз кураш борди. Якунда аёллар ўртасидаги баҳсларда Тошкент жамоаси ғалаба нашидасини сурди. Кейинги ўринларда Бухоро ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг 2 та жамоаси бўлди.
Эркаклар баҳсида Тошкент вилояти жамоаси пешқадамлик қилди. Андижон иккинчи, Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти жамоалари учинчи ўринларга муносиб бўлди.
Мусобақалар давом этмоқда.
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН олган суратлар.