Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 4 декабрдаги “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида тадбиркорлик субъектларини спортга жалб қилиш ва улар ўртасида мусобақалар ўтказилишини тизимли тарзда йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциациясини ташкил этиш белгиланган эди.

Ўтган давр мобайнида мазкур йўналишдаги вазифаларни тартибга келтириш, оммавий мусобақаларни ўтказиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган бўлса-да, кўп ҳолларда корпоратив спортни ривожлантириш ва оммалаштириш масаласидаги айрим йўналишлар эътибордан четда қолиб кетаётганди.

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилаётган спорт тадбирлари тизимли ўтказилмаслиги, ташкилий ва техник жиҳатлари етарли бўлмаганлиги сабабли уларда меҳнат қилаётган кўплаб иқтидорли ёшлар селекцион мусобақалар билан қамраб олинмаётганди. Бошқача айтганда, ҳаракатлар бир мақсад сари йўналтирилмаган эди.

Давлат ва хусусий сектор вакиллари, спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда 170 минг нафарга яқин ходимларни банд қилган 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциациясини ташкил этишга бағишланган йиғилишда шу ҳақда сўз борди.

Билдирилган фикрлар, таклифлар асосида Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси раиси, "AKFA GROUP" асосчиси Ж. Ортиқхўжаев раисининг биринчи ўринбосари, "International Beverages Tashkent" МЧЖ ХК директорлар кенгаши раиси Ш.Эргашев раис ўринбосари, Ш.Сатторов ижрочи директор этиб сайланди.

Учрашувда корпоратив спортни ривожлантириш ва оммалаштириш, ассоциация томонидан тадбиркорлар ўртасида спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш асносида маҳоратли ёшларни саралаш лозимлиги таъкидланди.

Т. Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди