Бугун мамлакатимизда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч ва барқарор ҳаёт кечирмоқда. Шулар қаторида 4000 нафарга яқин немис миллати вакиллари ҳам Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилмоқда.

XVII-XVIII асрлардан бошлаб немислар бу заминни ўз уйи деб билган. Фан, тиббиёт, муҳандислик ва таълим соҳаларига улкан ҳисса қўшган. Уларнинг бугунги авлодлари эса мустақил Ўзбекистон тараққиётига садоқат билан хизмат қилмоқда.

Немис жамоасининг асосий тимсоли бўлган “Wiedergeburt” Ўзбекистон немис маданий маркази 1992 йилдан буён фаолият юритмоқда. Бугунги кунда ушбу марказ Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги бўлимлари билан биргаликда немис тилини ўрганиш, ёшлар тарбияси, урф-одатларни асраш ва маданий алмашинув йўналишида фаолият олиб бормоқда.

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи немислар масалалари бўйича Ўзбекистон – Германия ҳукуматлараро комиссиясининг 15-йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси, Ўзбекистон – Германия ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси К.Сариев, Германия Федерал ҳукуматининг Кўчиб келганлар ва миллий озчиликлар масалалари бўйича вакили, Ўзбекистон – Германия ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси Б.Фабрисиус нутқ сўзлади.

Мазкур йиғилиш Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқлик, бағрикенглик ва халқаро ҳамкорлик сиёсатининг мантиқий давомидир. 

Муҳокамалар марказида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи немис миллати вакилларининг ижтимоий-маданий ҳаёти, уларнинг тил ва урф-одатларини сақлаб қолиш, интеграцияси ҳамда икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўлди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gRBh4J54mGI" title="O‘zbekiston – ko‘p millatli va bag‘rikeng mamlakat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, Ё.Мелибоев (видео), А.Аҳмедов (монтаж), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – кўп миллатли ва бағрикенг мамлакат (+видео)