Ўзбекистон 2022 йилги Глобал инновациялар индекси рейтингида 132 та давлатлар орасида 82-ўринни эгаллади. Бир йил ичида мамлакатимиз 4 поғонага кўтарилиб, сўнгги уч йил давомида кузатилган ижобий динамикани мустаҳкамлади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистон 141 та давлат орасида 122- ўринни эгаллаган. 2020 йилдаги узоқ давом этган танаффусдан сўнг, мамлакатимиз 131 та давлат орасида 29 поғонага кўтарилиб, 93-ўринни эгаллаган ҳолда рейтинга қайтди. 2021 йилда мамлакат 86-ўринни эгаллаган. Шу билан бирга, жорий йилда инновацияларга сарфланган маблағлар бўйича Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 68-ўринни, инновациялар натижалари бўйича эса 9 поғонага кўтарилиб, 91-ўринни эгаллади.

Бу йилги ҳисобот “Инновацион ривожланиш келажаги” мавзусига бағишланган бўлиб, унда инновацияларнинг келгуси ўн йилликга мўлжалланган ишлаб чиқариш самарадорлиги ва жамият фаровонлигига таъсири баҳоланди.

Глобал инновацион индекс (The Global Innovation Index) — бу АҚШнинг Корнелл университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мамлакатларнинг инновацион ривожланиш даражасини баҳоловчи тадқиқотдир. Глобал инновациялар индекси 81 кўрсаткичдан иборат бўлиб, иқтисодий тараққиётнинг турли даражаларида бўлган мамлакатларнинг инновацион ривожланишини тавсифлайди. 

Ушбу индекс икки гуруҳ кўрсаткичларининг ўртача қиймати асосида ҳисобланади. Биринчи гуруҳга инновацияларни жорий этиш (Innovation Input) учун мавжуд ресурслар ва шарт-шароитлар, институтлар, инсон капитали ва тадқиқотлар, инфратузилма, ички бозор ва бизнеснинг ривожланганлик даражаси киради. Иккинчи гуруҳга инновацияларни жорий этиш (Innovation Output) натижасида эришилган амалий натижалар – технологиялар ва иқтисодий билимлар ривожланиши, шунингдек, ижодий фаолият натижалари киради.

Роман БОНДАРЧУК

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон инновациялар индексида 4 поғонага кўтарилди