Ўзбекистон — Хитой (Сичуан) халқаро маҳсулотлар кўргазмаси иш бошлади (+видео)
Пойтахтимизда “Ипак йўли анжуманини биргаликда ўтказиб, Ипак йўли келажагини биргаликда бунёд этамиз” мавзусидаги 2026 йилги Хитой (Сичуан) — Ўзбекистон халқаро маҳсулотлар кўргазмаси Тошкент шаҳридаги " Анҳор кўргазмалар марказида иш бошлади.
Сичуан халқаро кўргазмалар гуруҳи компанияси ва Ченгду халқаро савдо палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган Хитой–Ўзбекистон савдо кўргазмаси Сичуан томонидан хорижда мустақил равишда ташкил этилган илк халқаро кўргазма бўлиб, Сичуан ва Ўзбекистон ўртасида “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун муҳим платформага айланган.
Жорий кўргазмада жами 211 та корхона иштирок этмоқда, хорижий профессионал ташриф буюрувчилар сони қарийб 20 минг нафарга етиши кутилмоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа хорижий етакчи оммавий ахборот воситалари кўргазмани тўлиқ ёритиб боради. Кўргазманинг оммабоплиги ва кўлами изчил ортиб, унинг мамлакат ичидаги ҳамда халқаро таъсир доираси янада кенгаймоқда.
Кўргазма давомида B2B бизнес музокаралари, лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқа тадбирлар ҳам ўтказилиб, кўргазма намойишлари билан талаб ва таклифни ўзаро боғлашни чуқурлаштириш ҳамда Сичуан ва Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш кўзда тутилган. Маълумот учун, мазкур кўргазма 24 сентябрга қадар давом этади.
Муҳайё Турдалиева, Дониёр Якубов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА