Ўзбекистон – Ҳиндистон баҳсида 46:29 ҳисоби қайд этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, кеча пойтахтимизда гандбол бўйича 19 ёшли қизлар ўртасида қитъа биринчилиги старт олди.
Мамлакатимиз жамоаси мазкур нуфузли мусобақада 2011 йилдан буён мунтазам иштирок этмоқда. Вакилаларимиз шу пайтгача 7 марта чемпионат қатнашчиси бўлган. Энг яхши натижага 2022 йили Олмаота шаҳрида ўтказилган мусобақада эришган. Ўшанда, жамоамиз кучли тўрт жамоа сафига кирган - 4 ўрин. Яна уч мартадан бешинчи ва еттинчи ўриндан жой олган.
[gallery-24864]
Дастлабки турда вакилаларимиз ҳиндистонлик тенгдошларига қарши майдонга чиқди. Спортчи қизларимизнинг яққол устунлигида ўтган учрашув 46:29 ҳисобида якун топди: Ўзбекистон — Ҳиндистон 46:29.
Бугун вакилаларимиз Гонконг терма жамоаси билан учрашади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА