АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири «The New York Times» газетаси 29 март куни «Ҳафта мамлакати» туркумидаги мақолалар доирасида Ўзбекистон ҳақида интерфаол викторинани чоп этди. У ўқувчиларнинг юртимиз ҳақидаги билимини оширишга қаратилган.

«Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз?» деб номланган мақолада муаллифлар Ўзбекистон тарихи, жуғрофияси, иқтисодиёти ва экологияси тўғрисида ўқувчиларга 4 та савол билан мурожаат қилади. Хусусан, «The New York Times» веб-сайтига ташриф буюрувчилар чорраҳаси Ўзбекистон бўлган 2000 йиллик қадимий савдо йўлининг номини топишлари керак.

Ушбу саволга жавоб бера туриб, ўқувчилар юртимиз Рим ва Хитой империясини бирлаштирган «Ипак йўли» маркази бўлганини билиб олади. Мазкур йўл маданиятлараро мулоқот рамзи бўлиб, (ихтиро аҳамияти жиҳатидан компьютерга тенг бўлган) хитой қоғози шу йўл орқали Ғарбга, ўрта асрлар Европасига етиб борган.

Жуғрофияга оид кейинги савол Ўзбекистон пойтахти ҳақида. Унда қайд этилишича, Тошкент нафақат қадимий ислом меъморлигига оид, балки собиқ иттифоқ даврида қурилган архитектуравий жиҳатдан ноёб кўплаб объектларга эга. Хусусан, 1977 йилда очилган Тошкент метрополитени Марказий Осиёдаги иккита ерости транспорт тизимидан бири экани ёзилган. Бекатларининг аксарияти нақшлар ва қандиллар билан безатилган бўлиб, уларда Ўзбекистоннинг маданияти ва тарихи, саноати, қишлоқ хўжалиги элементларигача бўлган турли мавзулар мозаикаларда акс эттирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида сайёҳлар бугун Тошкент метрополитени станцияларида нафақат меъморлар санъатидан баҳраманд бўлиши, балки бекатларни суратга олиши ҳам мумкинлиги мақолада алоҳида қайд этилган.

Викторинада Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида ҳам савол келади. Масалан, муаллифлар қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати пахта майдонларида мажбурий меҳнатга қарши кураш олиб бормоқда. Илгари терим вақтида қарийб 1 миллион киши бу ишга жалб қилингани айтилади.

Викторина якунида муаллифлар Орол фожиасига эътибор қаратган. Ушбу денгизнинг қуриши собиқ СССР пайтида Н.Хрушчевнинг Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш ҳақидаги қароридан сўнг бошлангани қайд этилади. Амударё ва Сирдарё дарёлари ғалла ва пахта далаларини суғориш учун каналларга йўналтирилган. Айни дамда иқлим ўзгариши минтақада сув танқислиги муаммосини янада кучайтирган.

Мақолада қайд этилишича, антропоген фалокат туфайли Мўйноқ порти бугунги кунда ушбу ҳудуднинг диққатга сазовор жойларидан бирига айланган. Кўпчилик сайёҳлар бу ерга кемалар қабристонини кўриш учун келади. Бир пайтлар қирғоқларини тўлқинлар ювган Мўйноқда ҳозир динозавр суяклари каби занг босган ва ташландиқ траулер ва кемалар ётибди.

Шу билан бирга, бу ерга келганлар кейинги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари туфайли янгиланган Мўйноқни кўришлари мумкин.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз?