5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида қатор хорижий давлатлар парламентарийлари мамлакатимизда бўлиб турибди. Парламентлар вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам бўлиб, учрашувлар ўтказишмоқда.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Эрон Исломий Кенгаш Мажлиси раисининг биринчи ўринбосари Ҳамидризо Ҳожибобоий бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқот аввалида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, икки томонлама алоқаларнинг барча йўналишларида ўзаро муносабатлар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил июнь ойида Эрон Ислом Республикасига расмий ташрифи икки томонлама муносабатларнинг янги даврини бошлаб бергани, Ўзбекистон — Эрон муносабатлари кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.

Ҳ.Ҳожибобоий самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мувозанатли, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини ижобий баҳолади.

—Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган тарихий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз. Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Тошкентда ўтказилиши жуда катта сиёсий воқеа. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, парламентлараро муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бораётганидан мамнунмиз, — деди Ҳ.Ҳожибобоий.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, маданий-гуманитар алмашинув бўйича мулоқотларни фаоллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

М.Комилова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон —Эрон: пaрлaмeнтлaрaрo муносабатларнинг истиқболлари