Мамлакатимизда меҳнат муносабатлари тизими тубдан ислоҳ қилинди. Бу ислоҳотлар кўплаб Халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар томонидан хам кенг эътироф этилмоқда.

АҚШ меҳнат вазирлиги томонидан эълон қилинган навбатдаги “Болалар меҳнатининг энг ёмон кўринишлари” (TDA Report) тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон энг юқори – “Муҳим ўзгаришларни амалга оширган давлатлар” қаторига киритилди.

Эътиборлиси дунёда 131 давлатдан фақат 9 та давлат, шу жумладан Ўзбекистон шундай тоифага киритилган. 

Ҳисоботда Ўзбекистонда болалар меҳнатига қарши кураш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ишлар қайд этилган ҳамда 2021 йилги пахта мавсумида тизимли мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари тўлиқ бартараф қилинганлиги алоҳида таъкидланган. 

Шунингдек, АҚШ Меҳнат вазирлиги навбатдаги “Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни қўллаб ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатини” (TVPRA List) ҳам эълон қилди. 

Мазкур ҳисоботда ўзбек пахтаси мажбурий меҳнатни қўллаб ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан чиқарилган.  

Ушбу эътироф Ўзбекистонда 2017 йилда пахта саноатида Давлат раҳбари бошчилигида бошланган иқтисодий ислоҳотларнинг натижаси сифатида қайд этилган.  

Бу эса янги имкониятлари очиши билан бирга, ўзбек пахтасини АҚШга экспорт қилиш бўйича мавжуд чекловларни бекор қилади. Пахта саноатини ривожланишига, қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга ҳамда соҳада халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. 
 
ЎзА 
 
English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон энг юқори – “Муҳим ўзгаришларни амалга оширган давлатлар” қаторига киритилди