Бугун дунёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш тобора жиддий тус олмоқда. Бу жараёнда трансмиллий таҳдидлар кун сайин кучайиб, оммавий миграция оқимлари кўпаймоқда, анъанавий қадриятлар завол топмоқда, иқлим жадал ўзгармоқда,

Бундай мураккаб шароитда дунё халқлари якдиллик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишончли кенгашувлар асосидагина тўғри йўл топа олиши ойдинлашмоқда. Шу маънода, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмаларининг дунё миқёсидаги аҳамияти ва ўрни тобора ортиб бораётир.

Жорий йил 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида ҳам айни жиҳатлар кўп бор эътироф этилди.

Гап шу сессия ҳақида кетар экан, аввало, таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда БМТнинг юксак минбари Ўзбекистоннинг муҳим халқаро ташаббусларини эълон қилиш учун муҳим майдонга айланди.

Бу гал ҳам Ўзбекистон томони дунё жамоатчилигининг диққат-эътиборини ўзига тортган қатор муҳим умумбашарий ташаббусларни илгари сурди.

Биринчидан, глобал офатга айланган COVID-19 пандемияси ва унинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-сиёсий оқибатларига биргаликда, ҳаммаслак бўлиб курашиш.

Бунда асосий урғу вакцинация натижаларини халқаро миқёсда тан олишга қаратилди. Бу давлатларга, дунё халқларига нима беради?

Аввало, иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Сабаби, вакцинация натижалари халқаро миқёсда тан олиниши натижасида, ўзаро борди-келдига йўл очилади. Яъни, дунё бўйлаб сайёҳлар оқими кўпаяди, инвесторларнинг хизмат машрутлари тикланади. Демак, ўз-ўзидан маълумки, товарайирбошлаш, валюта алмашиш оқими тезлашади. Бу, албатта, ҳар бир давлатнинг бюджети сезиларли ўсишига, одамлар ҳаёти яхшиланишига олиб келади.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва БМТ Бош Ассамблеяси расмий ҳужжати сифатида тарқатилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги Кодекс Ўзбекистон таклифлари нечоғлик муҳим аҳамият касб этаётгани далилидир.

Иккинчидан, пандемиядан кейинги даврда жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш муаммоларини ўрганиш, камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни ҳаётга татбиқ этишга бағишланган Халқаро конференцияни Тошкентда ўтказиш таклиф этилди.

Бу Ўзбекистон нафақат ўз ҳудудида, балки дунё миқёсида ҳам камбағалликни қисқартириш, иқтисодиётни қайта тиклашга жиддий киришганининг амалий ифодасидир.

Учинчидан, Самарқанд шаҳрида мунтазам ўтказилаётган Инсон ҳуқуқлари мулоқотлари доирасида Глобал таълим форумини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Маълумки, Ўзбекистон – ёшлар мамлакати сифатида ҳам дунёга бўйламоқда. Бугун мамлакатимиз ёшларига яратилган имкониятлар, таълим тизимидаги ўзгаришлар дунё халқлари ҳавасига сазовор бўлмоқда.  

Шу боис, ёшлар масаласида Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари катта қизиқиш билан кутиб олиниши яхши анъана тусига кирди. Фикримизга глобал ҳаракатларга ёшларни жалб этиш бўйича Бутунжаҳон конференцияси мамлакатимизда муваффақиятли ўтказилгани исбот бўлади. Айни шу ташаббус ҳам Ўзбекистон номидан Бош Ассамблея минбарида илгари сурилган эди.

Глобал таълим форуми эса дунё ёшлари маънавиятини юксалтириш, таълим-тарбия борасида илғор тажрибаларни ўзлаштириш, энг муҳими, бу жараёнда сайёрамиз йигит-қизлари ўртасида ўзаро бағрикенглик тамойилларини шакллантириши билан ғоят аҳамиятлидир.

Тўртинчидан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан Ўзбекистон ташаббуслари.  

Азалдан Ўзбекистон қўшни Афғонистон ва жафокаш афғон халқи билан ҳамнафас яшаб келган. Шу маънода айтиш жоизки, бу мамлакатдаги вазият ҳам доимо расмий Тошкентни ўйлантирган ва тинчликни таъминлаш истаги бир зум бўлсада сўнмаган.

Бош Ассамблеянинг 76-сессиясида ҳам Ўзбекистон томони дунё ҳамжамияти эътиборини яна бир бор Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга, афғон халқини қўллаб-қувватлашга чорлади. Бунда БМТ таъсири ва овози ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ янграши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон яқинда Афғонистонга юборган инсонпарварлик ёрдами дунё халқларига намуна сифатида эътироф этилди.Бешинчидан, трансмиллий жиноятлар ва гиёҳвандликка қарши курашиш борасида ҳам Ўзбекистон ташаббуслар қизғин қарши олинди.

Ўзбекистон бу борадаги саъй-ҳаракатларни давом эттирган ҳолда, БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси иштирокида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини қамраб оладиган Гиёҳвандликка қарши умумий Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ниятида экани таъкидланди ва бу таклиф ҳам бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик, ҳамма учун ва барча жойда”, деган тамойили асосида вакциналардан тенг ва адолатли фойдаланиш имкониятини яратишга доир ёндашувини тўлиқ маъқуллаймиз.

Олтинчидан, БМТ шафелигида глобал экологик сиёсатнинг устувор йўналишларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида 2023 йили Ўзбекистонда Атроф-муҳит бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори даражадаги олтинчи Ассамблеясини ўтказиш таклифи билдирилди.

Маълумки, Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига қарши кураш, атроф-муҳит ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Париж битимининг мақсадларига эришишга қатъий қарор қилгани, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошираётгани, жумладан, 2030 йилга қадар иқтисодиётимизнинг энергия самарадорлигини 2 баробарга ошириш, қайта тикланадиган энергия улушини 25 фоизга етказиш, экологик тоза транспортни ривожлантириш кўзда тутилаётгани, 2025 йилга қадар умумий қуввати 2900 мегаваттга тенг бўлган янги қуёш ва шамол электр станцияларини фойдаланишга топшириш режалаштираётгани ҳам олқишланди.

Бир сўз билан айтганда, инсоният бошига кўплаб кулфатларни солиши мумкин бўлган иллатларга қарши курашда дунёнинг энг нуфузли ташкилоти билан соатларни ўзаро тўғрилаб иш кўриш Ўзбекистон учун шарафли йўлга айланди. Бу йўлда илгари сурилаётган ташаббуслар, таклифлар ва креатив ғоялар ўз самарасини беришига ишонамиз.

Маҳмуджон БОЛТАБОЕВ,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия

ва спорт университети ректори

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон БМТ билан “соатларни тўғрилаб” иш кўрмоқда