
Хабарингиз бор, 2026 йилининг 1-21 март кунлари футбол бўйича аёллар ўртасида “AFC Womenʼs Asian Cup Australia-2026” мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур Осиё кубоги иштирокчиларини аниқлаш мақсадида саралаш баҳслари ўтказилди. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу саралашнинг “F” гуруҳи учрашувларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непал, Лаос, Шри-Ланка термалари билан рақобатлашди.
[gallery-24166]
Футболчи қизларимиз пойтахтимизда ўтган ушбу гуруҳ босқичининг дастлабки турида Шри-Ланка термасини 10:0, Лаос терма жамоасини 7:0 ҳисобида енгди. Сўнгги турда эса Непал билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этиб, 7 очко билан 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубогига йўл олди.
Шунингдек, ҳозирга қадар Ҳиндистон, Бангладеш, Хитой Тайпейи, Вьетнам, Филиппин ва КХДР терма жамоалари ўз гуруҳидаги саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Алимурод Мамадаминов(сурат),
ЎзА