Ўзбекистон ампутантлари Жаҳон чемпионатининг иккинчи турида Уругвайга ютқазди
Терма жамоамиз гуруҳ босқичининг сўнгги турида Марокашга қарши майдонга тушади.
Мексикада ўтаётган ампутантлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг «Е» гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи турда Уругвай билан баҳслашди. Сан-Мартинда ўтказилган учрашув Уругвайнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги ягона голни 49-дақиқада Уругвайнинг 11-рақамли футболчиси Лусиано Варела урди. Ўзбекистон сафида Зафар Носиров 51-дақиқада сариқ карточка олди.
Ўзбекистон биринчи турда АҚШга 1:2 ҳисобида ютқазган эди. Терма жамоамиз гуруҳ босқичининг сўнгги турида Марокашга қарши майдонга тушади.
sport.uza.uz